Нима учун гўшт маҳсулотларини солиқдан озод қилиш кутилган натижани бермаяпти?

Солиқдан озод этилган гўшт ва бошқа бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кутилганидек арзонламади. Жанубий Кореядаги Жэонбук университети магистранти Миркомил Холбоев ушбу ҳолатни изоҳлаб, нархлар ўзгаришини таҳлил этди.

Фото: «Bugun.uz»

2021 йил 25 октябрь куни Президент Солиқ кодексига ўзгартиш киритишни назарда тутувчи қонунни имзолади. Унга мувофиқ, 10 октябрдан 31 декабргача бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек, уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан (амалдаги ҚҚС ставкаси 15 фоиз) озод қилинади.

Миркомил Холбоевнинг Bugun.uz’га маълум қилишича, 15 фоизли имтиёзнинг берилиши билан бозорлардаги нархнинг худди шунча миқдорга пасайишини кутиш бир нечта сабабларга кўра хато. 

Биринчидан, гўшт маҳсулотларининг таклифи қисқа муддатли даврда нисбатан ўзгармас (ноэластик), яъни солиқ имтиёзлари қисқа муддатда ишлаб чиқариш ҳажмида деярли акс этмайди, бу эса талабнинг деярли ўзгармаган ҳолатида нархни, албатта, олдинги мувозанат томонга кўпроқ интилишига сабаб бўлади (нарх пасайиши мумкин, лекин бу солиқ имтиёзи билан таққослаганда, жуда кичик бўлади).

Иккинчидан, берилган солиқ имтиёзлари иқтисодий қатнашчиларнинг кутилмаларига катта таъсир ўтказмайди, яъни солиқ имтиёзининг қисқа муддатга берилиши келажакдаги кутилмаларни деярли ўзгартирмаган ҳамда айнан шу жиҳат ҳам нарх пасайишига тўсқинлик қилмоқда.

Учинчидан, қисқа муддатда ноэластик таклиф ҳамда нисбатан эластик талаб шароитида солиқ имтиёзларининг катта қисми ишлаб чиқарувчилар фойдасига ишлайди. Яъни бундай ҳолатда ишлаб чиқарувчилар солиқ имтиёзларининг катта қисмини фойдани оширишга сарфлайди. 

Умуман олганда, гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда уни олиб кириш бўйича қабул қилинган бу қонун қисқа муддатда, асосан, тўғридан-тўғри импорт қилинаётган гўшт маҳсулотларига нархининг пасайиши орқали ички бозорга таъсир қилиши мумкин (эди). Яъни берилаётган қисқа муддатли имтиёз айнан шу даврда ички бозорда жуда катта ўзгаришларга сабаб бўлмайди (тирик ҳайвонларнинг ҚҚСсиз олиб кирилиши эса ўз таъсирини нисбатан кечроқ кўрсатиши мумкин, ҳеч бўлмаганда, нархнинг кутилганидан пастроқ ўсиши шаклида). Импорт қилинаётган тайёр гўшт маҳсулотлари эса бозордаги нархга ўз таъсирини ўтказиши мумкин, аммо 2021 йилнинг 9 ойи мобайнида импорт қилинган гўшт маҳсулотларининг импорти мамлакатдаги жами истеъмолнинг атиги 1 фоизни ташкил этган, холос. Яъни импорт қилинаётган гўштнинг ички бозорга амалда 15 фоиз арзонроқ кириб келиши ички бозордаги нархга деярли таъсир қилмайди (тахминан нархни 0.15 фоизга ўзгартириши мумкин).

Чегарадаги тўсиқларнинг пасайиши импорт ҳажмининг ортишига олиб келишини ҳисобга олган тақдирда ҳам, импорт қилинаётган тайёр гўштнинг ички бозордаги нархга таъсири катта эҳтимол билан 0,5 фоиздан кам бўлади. Бу жиҳатдан импорт қилинаётган тайёр гўшт маҳсулотлари маҳаллий чорвадорларнинг гўшт ишлаб чиқариш жараёнига катта таъсир ўтказмайди. Фақат тирик ҳайвонлар импортининг тайёр гўшт импортидан асосий фарқи шундаки, тирик ҳайвонлар импорт қилиниши билан бозорга тайёр гўшт шаклида кириб бормайди. Яъни тирик ҳайвонларнинг бозорга кириб бориши нисбатан узоқроқ муддатни талаб қилади ҳамда унинг ички бозорга таъсири имтиёзли давр тугагандан кейин ҳам бир неча ой давомида сақланиб қолиши мумкин.

Агар октябрь ойидаги трендга эътибор қаратилса, кўриш мумкинки, жами гўшт маҳсулотлари нархининг ўсиши олдинги ойга нисбатан бироз тезлашган. Сентябрь ойида гўшт маҳсулотлари нархи ойлик 1,8 фоиз тезликда ўзгарган, октябрь ойида бу кўрсаткич 1,9 фоизни ташкил этган. Мол ҳамда қўй гўшти нархлари эса олдинги ойга нисбатан бироз секинроқ суръатлар билан ўсган. Мол гўшти учун нархнинг ўзгариши сентябрь ойидаги 1,8 фоиздан октябрда 1,7 фоизгача пасайган бўлса, қўй гўшти нархи сентябрь ойидаги 1,8 фоизлик ўсишдан октябрь ойида 1,4 фоизлик кўрсаткичгача пасайган. Албатта, қабул қилинган қонун октябрь ойидаги нарх ўзгаришига катта таъсир ўтказмаган. Чунки қонуннинг амал қилиш муддати 10 октябрдан этиб белгиланган бўлса-да, қонуннинг ўзи октябрь ойининг сўнгги ҳафтасида қабул қилинди. Бу оралиқда импорт ёки савдо қилинган товарлар учун ҳисобланган ҚҚСга тузатиш киритилиши, пуллар тадбиркорга қайтарилиши белгиланди. Айнан шу жиҳатга кўра, октябрь ойидаги нарх ўзгаришида берилган имтиёзнинг таъсири сезилмас даражада кичик. Ноябрь ойида эса имтиёзнинг бозорга ҳақиқий таъсирини кўриш мумкин.

Хулоса шуки, ҳукумат томонидан берилган имтиёзлар ички бозордаги нархларнинг кескин пасайишига олиб келмайди. Аммо нархлар ўсиш даражасининг бироз секинлашишига олиб келиши мумкин ва бу берилган солиқ имтиёзлари билан таққослаганда жуда кичик бўлади. Қисқа муддатли даврда эса (яъни имтиёз амал қиладиган даврда) қонуннинг бозорга таъсири нисбатан кучсиз бўлади. Чунки қонун қисқа муддатда ички бозорда катта ўзгаришга олиб келмайди, тайёр гўшт импортининг улуши эса жуда кичик ва бозордаги нархга таъсири жуда чекланган, тирик ҳайвонлар импорти эса нисбатан узоқроқ даврда бозорга таъсир ўтказиши мумкин, аммо тирик ҳайвонларнинг бозорга кириб келиши нисбатан узоқроқ даврни ўз ичига олгани учун бозордаги нархга таъсири катта эҳтимол билан кескин бўлмайди.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023