Олмалиқ мудофаа ишлари бўлими раҳбари аёлга қўл кўтаргани айтилмоқда — видео
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар мудофаа ишлари бўлими бошлиғи бозорда аёл кишига нисбатан ноўрин хатти-ҳаракатни амалга оширгани айтилган видео тарқалди. Мудофаа вазирлиги ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Қайд этилишича, ҳозирда Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги ва Ҳарбий прокуратура мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишларини бошлаган. Текширув натижаси юзасидан қўшимча хабар берилади. Ҳолат Мудофаа вазирлиги томонидан назоратга олинган.
Аввалроқ Навоийда ИИБ ходимлари ногирон аёлни ургани айтилганди. Кейинчалик Вилоят прокуратураси ахборот хизмати ҳолатга муносабат билдирган.