Осиё давлатларидан бирида хавфли касаллик тарқалаётгани маълум бўлди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги энг гавжум шаҳар — Канпурда камида 89 кишида, жумладан, 17 нафар болада зика вируси аниқланди. Бу ҳақда «BBC» хабар берди.

Фото: «IndiaTV News»

Канпурнинг бош санитария шифокори Непал Сингхнинг айтишича, штатда зика вируси авж олган. Малакат ҳудудида эса ушбу хасталик илк маротаба 2017 йилда Гужаратда қайд этилган.

Таъкидланишича, асосий ташувчилари чивинлар бўлган ушбу вируснинг болалар орасида тарқалишига Гийена-Барре синдроми деб аталадиган кам учрайдиган аутоиммун касаллиги сабаб бўлган. Вирус Уттар-Прадешда биринчи марта тарқалишни бошлаган.

«Канпурда 23 октябрда вируснинг биринчи ҳолати қайд этилганидан буён юқтирганлар сони тобора ортиб бормоқда, улар орасида бир нафар ҳомиладор аёл ҳам бор», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Уттар-Прадеш бош вазири Йоги Адитьянатх инфекция тез тарқалаётганини айтган ва маҳаллий амалдорларга санитария чораларини кучайтиришни буюрган. «Ушбу касалликнинг хавфли эканини инобатга олган ҳолда, ҳар бир беморнинг саломатлиги доимий назоратда бўлиши учун алоҳида эҳтиёт чораларини кўриш зарур», — деган у.

Маълумот ўрнида, Ҳиндистонда коронавируснинг иккинчи тўлқини билан параллель равишда мукормикоз (энг хавфли неврологик инфекциялардан бири) билан касалланиш ҳолатлари кузатилганди. Вазиятнинг жиддийлашиши оқибатида иккита штатда эпидемия эълон қилинган.

Аввалроқ Ҳиндистонда коронавируснинг янги аломати қайд этилган. Шунингдек, АҚШнинг чет элдаги бир қатор вакилларида номаълум мия касаллиги аниқланганди.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023