Панжшер қаршилик кучлари «Толибон» ҳаракатининг зирҳли машинасини ёқиб юборди — видео

Афғонистоннинг Панжшер вилоятида қаршилик фронти жангчилари «Толибон» ҳаракати патрулининг зирҳли техникасини ёқиб юборди. Бу ҳақда «Sputnik Афғонистон» хабар берди.

Кадр: Telegram / @bugunuzlive

Маълум қилинишича, воқеа 9 ноябрь куни содир бўлган. «Ааmaj News»нинг таъкидлашича, қаршилик кучлари биринчи марта шундай ҳужум уюштирган.

Маълумот ўрнида, «Толибон» ҳаракати жангчилари Афғонистоннинг Боғлон вилоятида Панжшер қаршилик кучлари билан кечган шиддатли жангларда жиддий зарар кўрганди. Маълум қилинишича, жанглар Пули-Ҳисор ва Дих-Сала туманларида бўлиб ўтган. Бу ерда ҳаракат 60 дан ортиқ одамини йўқотиб, чекинишга мажбур бўлган. Боғлон вилояти жануби-шарқда Афғонистонда ҳаракат ҳокимият тепасига келганидан кейин қаршилик марказига айланган Панжшер вилояти билан чегарадош ҳисобланади.

«Толибон» ҳаракати ва миллий қаршилик фронти ўртасида Бағлон вилоятида ҳам тўқнашув юз берганди. Маълум қилинишича, вилоятнинг Андароб ҳудудида бўлиб ўтган тўқнашувда қаршилик кучларининг икки қўмондони ҳалок бўлган. «Томонлар ўртасидаги жангда, шунингдек, ‘Толибон’нинг 7 нафар аъзоси йўқ қилинди», дейилган хабарда.

Аввалроқ Панжшер қаршилик кучлари «Толибон» ҳаракати қўмондонларидан бирига қарши «ов» эълон қилганди. Шунингдек, уларнинг айни пайтда нима билан шуғулланаётганикўрсатилганди.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео