Президент пиёда юриш тарғиботини кучайтириш учун 60 млрд сўм ажратишга кўрсатма берди

Шавкат Мирзиёев раислигида 9 ноябрь, чоршанба куни юрак қон-томир ва эндокрин касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президент кардиология хизмати қулайлиги ва қамровини ошириш бўйича қатор янгиланишларни эълон қилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Янгиланишларга кўра, Республика кардиология марказининг вилоят филиалларида кўрсатиладиган хизмат 15 тадан 35 тагача етказилади. Мисол учун, Кардиология марказининг Хоразм вилояти филиалига Оролбўйи минтақавий марказ мақоми берилиб, уни жиҳозлашга 20 миллиард сўм ажратилгани ҳисобига республика даражасида амалга ошириладиган барча амалиёт вилоятнинг ўзида йўлга қўйилади.

Шунингдек, ушбу амалиёт Наманган, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззахда, 2022 йил якунигача Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Фарғона вилоятларида йўлга қўйилади. Шу билан бирга:

  • 2022 йил 1 июнга қадар Кардиология маркази вилоят филиаллари замонавий ангиограф билан таъминланади;
  • 2022 йил якунига қадар Нурафшон шаҳрида барпо этилаётган тиббиёт кластерида Кардиология маркази ташкил қилинади.

Таъкидланишича, эндиликда беморларнинг республика марказида даволаниши учун берилган барча имтиёзлар (ордер бериш тартиби) уларнинг филиалига ҳам тўлиқ татбиқ этилади. «Кардиология маркази фаолияти ҳам бутунлай ўзгариши керак», — деган давлатимиз раҳбари видеоселектор йиғилишида. Бунда:

  • кардиология марказида 15 дан зиёд юқори технологик амалиёт йўлга қўйилади;
  • Кардиология маркази Россиянинг Бакулев номидаги юрак-қон томир касалликлари жарроҳлик маркази ва Германиянинг Шарите университети каби нуфузли тиббиёт ташкилотларида йилига 30 тадан шифокор малакасини оширишни таъминлайди. Ушбу харажатлар бюджетдан қоплаб берилади;
  • марказга превентив кардиология, нур ёрдамида диагностика каби йўналишда янги илмий-тадқиқотлар учун замонавий лабораториялар ташкил этилади;
  • марказ клиникаси фаолияти кўп тармоқли шаклга ўтказилади.

Қайд этилишича, президент юрак-қон томир касалликларининг олдини олишда энг муҳим омил соғлом турмуш тарзига амал қилиш эканига алоҳида эътибор қаратган. Соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда ҳар йили энг намунали маҳаллалар танлаб олиниб, уларда замонавий фитнес кўчаларини барпо этиш учун 100 миллиард сўм ажратилиши айтилган. Вилоят ҳокимларига иккитадан, туман ва шаҳар ҳокимларига биттадан намунали маҳаллада шундай ишлар ташкил қилиш топширилган.

«Соғлом турмуш тарзи» платформасидан фойдаланувчилар бугунги кунда 600 минг нафарга етгани, уларга пиёда юргани учун 18 миллиард сўм тўлаб берилгани маълум қилинган. Молия вазирлигига 2022 йилда бу борадаги тарғибот ишларини кучайтариш ва платформадан фойдаланувчилар кўламини янада кенгайтириш учун қўшимча 60 миллиард сўм ажратишга кўрсатма берилган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев аҳоли саломатлигини сақлаш ва коронавирусга қарши курашиш бўйича видеоселектор ўтказганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 90 ёшли беморда мураккаб кардиохирургик амалиёт ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.

АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова
Янгиликлар17:24 | 4.2.23
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

Муҳим хабарлар

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023

ИИВ Тошкентда ўқувчиларни «ўғирлаб кетишга» уриниш бўлгани рад этди

12:44 · 04.02.2023