18:29 | 09.11.21 366

Қирғизистонда «Ҳизб-ут Таҳрир» ташкилотининг ўзбекистонлик етакчиси қўлга олинди

У мамлакатнинг жанубий қисмида фаолият юритган

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси мамлакат жанубида яширин экстремистик тармоқ ташкил этган «Ҳизб-ут Таҳрир» диний экстремистик ташкилоти етакчисини қўлга олди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизматига таяниб, «Akipress» хабар берди.

Фото: «Akipress»

Маълум қилинишича, қўлга олинган фуқаро Ш.Ш. шахсини тасдиқловчи қалбаки ҳужжатдан фойдаланиб, Қирғизистон ҳудудида яшириниб юрган.

«Ўш шаҳри ҳудудида 2021 йил 4 ноябрь куни ‘Ҳизб-ут Таҳрир’ экстремистик ташкилотининг Ўзбекистондаги фаолиятига масъул бўлган, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қидирувга берилган Ш.Ш. қўлга олинди», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, тўпланган далиллар асосида Қирғизистон Жиноят-процессуал кодексининг 98-моддасига асосланиб, Ш.Ш. Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида «Жиҳодчилар» экстремистик оқимининг 10 нафар аъзоси ушлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкент шаҳри ва вилоятида «Ҳизб ут-Таҳрир»га аъзо 29 нафар аёл қўлга олингани ва Хоразмда террористик гуруҳ фаолиятига чек қўйилгани маълум қилинган.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 847
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 416
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 491
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1768
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 767
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1151