Самарқандда бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан вафот этди

Самарқанд вилояти Нарпай туманида бир оиланинг 4 нафар аъзоси ис газидан вафот этгани маълум бўлди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати «Bugun.uz»га маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 22 октябрь куни туманнинг Нарпай маҳалласида яшовчи фуқаро Ж. Саъдинов (1984 йилда туғилган), унинг турмуш ўртоғи Ш. Зияева (1987 йилда туғилган) ва 2 нафар вояга етмаган фарзандлари М.Хайруллаев (2012 йилда туғилган) ҳамда Ж. Хайруллаевнинг (2018 йилда туғилган) мурдаси яшаш уйида ис газидан заҳарланган ҳолда тан жароҳатларисиз топилган.

Ҳодиса жойини кўздан кечиришда марҳумлар ётган хонада қўл бола усулда ясалган, табиий газ тармоғига уланган иситиш печи мавжуд бўлиб, мазкур печнинг дуд-бўронида қушлар ин қурганлиги натижасида хас-хашаклар билан тўлиб қолганлиги аниқланган.

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Нарпай туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми «а»,«б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши тергов ҳаракатларни ўтказиш учун Нарпай туман Ички ишлар бошқармасига юборилган.

Аввалроқ Самарқандда 10 кунда 8 киши ис газидан заҳарланиб, ҳалок бўлганди. Шунингдек, Самарқандда 4 фуқаро иситиш печидан чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этган.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023