«Толибон»нинг халқаро қидирувдаги етакчиси мурожаат билан чиқди
«Толибон» ҳаракатининг халқаро қидирувда бўлган ички ишлар вазири мурожаат билан чиқди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Келтирилишича, ҳаракатнинг БМТдаги доимий вакили этиб тайинлаган Муҳаммад Суҳайл Шаҳин бу ҳақда маълумот берган. «Бизнинг урушимиз озодлик уруши эди, бу ҳуқуқимиз эди. Биз дунё билан ижобий муносабат ўрнатишни истаймиз, Доҳа келишувига содиқмиз. Ҳеч кимга таҳдид солмаймиз ва дунёнинг барча давлати билан ишончли муносабат ўрнатиш учун чора кўришга тайёрмиз», — дейди у.
Маълумот ўрнида, «Толибон» ҳаракати етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода огоҳлантириш билан чиққанди. Маълум қилинишича, «Толибон» етакчиси ҳаракат қўмондонларига ўз сафини номақбул одамлардан тозалашни буюрган. Шунингдек, бошқа етакчиларга ҳаракат обрўсига путур етказиш мақсадида ҳаракат қилаётларни топиб, жазолашни айтган.
Таъкидланишича, 2021 йил сентябрь ойида мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Мулла Муҳаммад Ёқуб ҳам аудиомурожаатида ушбу ҳолат юзасидан хавотир билдирган. «Баъзи ёмон ва коррупционерлар бизга қўшилишни хоҳламоқда. Улар бу ишни ўз манфаатларини қондириш ёки туҳмат қилиб, бизни ёмон кўрсатиш учун қилмоқда», — деган у.
Аввалроқ «Толибон» етакчиси илк бор омма олдида чиқиш қилганди. Шунингдек, унинг дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмонирўйхатига киритилгани ва 5 йил ичида биринчи марта баёнот бергани хабар қилинган.