Бутунроссия давлат кинематография институтига ўқишга кириш учун абитуриентлар танлови эълон қилинди
Ўзбекистон Кинематография агентлиги Бутунроссия давлат кинематография институтига (ВГИК) ўқишга кириш учун абитуриентлар танловини эълон қилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, абитуриентлар танлови С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК) ва Ўзбекистон Кинематография агентлиги ўртасида тузилган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумга мувофиқ ташкил этилган.
Қайд этилишича, ВГИКга ўқишга кириш учун абитуриентлар танлови (2022/2023 ўқув йили бакалавриат) қуйидаги йўналишлар бўйича эълон қилинган:
- Кино ва телевидение рассоми;
- Комбинацияланган съёмкалар рассоми (рассомлик санъати мутахассислиги бўйича);
- Мультипликацион фильмлар рассоми (графика мутахассислиги бўйича);
- Овоз режиссёри.
Қайд этилишича, кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширган абитуриентлар ВГИК талабалари қаторига киради ва Москва шаҳрига ўқишга юборилади. Ўқиш, турар жой (ётоқхона), йўл ҳаражати (авиачипта) учун тўлов Кинематография агентлиги ва «Россотрудничество» агентлиги ҳисобидан амалга оширилади.
Таъкидланишича, ўқишга кириш учун мажбурий шартлар мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
- Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлиш;
- рус тилини аъло даражада билиш ва эркин сўзлаша олиш (кириш имтиҳонлари ва ўқиш жараёни рус тилида бўлади);
- «Россотрудничество» агентлигининг сайтида рўйхатдан ўтиш ва бу ҳақда ВГИКнинг Тошкентдаги филиалига почта орқали хабар бериш.
Рўйхатдан ўтиш жараёни 2021 йил 25 ноябргача Россияда ўқиш истагини билдирган хорижий фуқароларни саралаб олиш учун мўлжалланган расмий сайт («https://education-in-russia.com») орқали амалга оширилади. Рўйхатдан ўтиш тартиби ва керакли ҳужжатлар ҳақида батафсил маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали топишингиз мумкин:
https://disk.yandex.ru/i/xpeP6t_k88M07w
Керакли ҳужжатлар рўйхатига ҳавола:
https://disk.yandex.ru/d/YbxBuG-OtG5oRw.
Қўшимча маълумотлар:
ВГИК бўйича — https://vgik.info/
«Россотрудничество» агентлигининг сайти — http://uzb.rs.gov.ru/-
Ўзбекистон учун ажратилган квоталар бўйича Telegram канал: https://t.me/quotauzb
ВГИКнинг Тошкент шаҳридаги филиали электрон манзили: vgik.uz@gmail.com
Маълумот учун телефонлар:
+998 71 215 54 28, +998 71 254 72 54 (Россотрудничество)
