Меркель Путиндан Беларусь ва Польша чегарасидаги вазиятга аралашишни сўради

Россия президенти Владимир Путин Германия канцлери вазифасини бажарувчи Ангела Меркель билан 10 ноябрь куни телефон орқали Беларусь-Польша чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «DPA»
Маълум қилинишича, суҳбат Германия томонининг ташаббуси билан амалга оширилган.

«Беларуснинг Европа Иттифоқи давлатлари билан чегараларидаги қочқинлар билан боғлиқ вазият батафсил кўриб чиқилди. Миграция инқирозининг гуманитар оқибатларидан хавотир билдирилди. Путин ва Меркель ушбу мавзудаги суҳбатни давом эттиришга келишиб олди», дейилади Путин матбуот хизмати хабарида.

Суҳбатда Путин Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг Минск билан алоқаларида миграция инқирози муаммосини муҳокама қилишни таклиф қилган. Меркель эса Путиндан Беларусь ва Польша чегарасидаги муҳожирлар билан боғлиқ вазиятга аралашишни сўраган.

«Канцлер Меркель бугун президент Путинга Беларусь ва Польша чегарасидаги вазият юзасидан қўнғироқ қилди. У Беларусь режими томонидан муҳожирларни воситалаштириш ғайриинсоний ва қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлаб, президент Путиндан бунга таъсир ўтказишни сўради», — дейди Германия Вазирлар Маҳкамаси вакили.

Маълумот ўрнида, Беларусь Давлат чегара қўмитаси 8 ноябрда Яқин Шарқ ва Африкадан келган қочқинларнинг катта гуруҳи Беларуснинг Польша билан чегарасига йўл олгани ҳақида хабар берган. Шу куни кечқурун департамент республиканинг Польша билан чегарасида 2 мингдан ортиқ қочқин, жумладан, кўплаб аёллар ва болалар чегара чизиғидаги Польша тўсиқлари олдида эканини айтган.

Охирги пайтда Литва, Латвия ва Польша Беларусь билан чегарада қўлга олинган ноқонуний муҳожирлар сони кўпайгани ҳақида хабар берган ва Минскни миграция инқирози юзага келганликда айблаган. Минск эса барча айбловларни рад этмоқда. Вазият муносабати билан Польша президенти Беларусь билан чегарадош ҳудудларда фавқулодда ҳолат жорий қилган, чегарани ҳимоя қилишга армия ва полиция жалб қилинган. Беларусь президенти Александр Лукашенко Минск бундан буён Европа Иттифоқи мамлакатларига ноқонуний муҳожирлар оқимини тўхтатмаслиги, «Ғарб санкциялари туфайли бунинг учун на пул, на энергия» борлигини айтган. Беларусь чегарачилари Литва, Польша ва Латвия муҳожирларни Беларусь ҳудудига мажбуран чиқариб юбораётгани ҳақида бир неча бор баёнот берган.

Аввалроқ Литва Беларусь ва Польша чегарасига қўшимча ҳарбийлар юборгани маълум қилинган. Шунингдек, Меркель ва Путин ўртасидаги энг жиддий келишмовчилик қачон юз бергани айтилганди.

Қорақалпоғистонда яна бир кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди
Янгиликлар18:23 | 31.1.23
Қорақалпоғистонда яна бир кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
Янгиликлар17:30 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Янгиликлар14:04 | 31.1.23
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Янгиликлар12:21 | 31.1.23
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
Янгиликлар11:48 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди
Янгиликлар11:36 | 31.1.23
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди

Муҳим хабарлар

Курскдаги ўзбекистонлик талабалар Украинадаги можаро фонида Мирзиёевга мурожаат қилди — видео

22:37 · 11.10.2022

Қашқадарёда ароқ ичиб ўтиргани видеоси тарқалган мактаб директори ишдан кетди

18:45 · 10.10.2022

Ўзбекистонда хусусий ташкилот ходимларига ҳомиладорлик нафақасини тўлаш тартиби белгиланди

10:30 · 21.09.2022

Қирғизистонда пенсиялар рекорд даражада ошди

10:14 · 12.09.2022

Шавкат Мирзиёев: «Афғонистон ШҲТ маконининг ажралмас қисми саналади»

10:01 · 12.09.2022

Қашқадарёда назоратсиз қолдирилган 3 ёшли боғча боласини поезд уриб кетди — видео

9:40 · 12.09.2022

Тошкент Экология бошқармаси раҳбари қўйиб юборилди

12:14 · 11.09.2022

Қамчиқ довонида содир бўлган ЙТҲ бўйича қўшимча маълумот берилди

11:39 · 11.09.2022

Навоийда мактаб директори уйидаги дарахтга ўзини осди

13:05 · 10.09.2022

ФВВ Ўзбекистонда кутилаётган ноқулай об-ҳаво сабаб аҳолига мурожаат қилди

10:56 · 08.09.2022