Ўзбекистонга даволаниш учун 9 ойда қанча хорижлик келгани айтилди
Ўзбекистонга 9 ойда деярли 18 минг хорижлик даволаниш учун келгани маълум қилинди. Статистика қўмитаси бу бўйича «Bugun.uz»га хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 9 ойида республикага туристик мақсадлар учун жами 1 миллион 135 минг 621 нафар чет эл фуқароси келган. Ўзбекистонга келган хорижликларнинг сафар мақсади қуйидагилардан иборат бўлган:
- қариндошларни йўқлаш учун — 954 минг 438 нафар;
- дам олиш учун — 106 минг 628 нафар;
- хизмат юзасидан — 40 минг 883 нафар;
- даволаниш учун — 17 минг 981 нафар;
- тижорат мақсадида — 10 минг 827 нафар;
- ўқиш мақсадида — 4864 нафар.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондан хорижга 10 йил давомида қанча одам кўчиб кетгани хабар қилинган. 2020 йилда чет элда яшаш учун 13 минг 648 киши мамлакатни тарк этган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 13 минг 229 кишини ташкил қилган. Қолган 8 йилдаги кўрсаткич эса қуйидагича:
- 2018 йилда — 17 579 киши;
- 2017 йилда — 20 772 киши;
- 2016 йилда — 28 069 киши;
- 2015 йилда — 31 765 киши;
- 2014 йилда — 42 228 киши;
- 2013 йилда — 38 589 киши;
- 2012 йилда — 45 447 киши;
- 2011 йилда — 50 816 киши;
- 2010 йилда — 44 420 киши.
Аввалроқ Ўзбекистонда сўнгги 10 йилдаги туғилишлар сони маълум қилинганди.