Ўзбекистоннинг энг кўп чанг тўпланган шаҳарлари рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистоннинг энг кўп чанг тўпланган шаҳарлари рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 2021 йил 4 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудига Урал ҳудудидан совуқ ҳаво оқими кириб келган. Совуқ фронт зонасида шамолнинг кучайиши 12–15 метр/секундгача, Бухоро, Навоий, Жиззах вилоятларининг баъзи жойларида эса 20–25 метр/секундгача кучайиши кузатилган.

Қайд этилишича, шамол таъсирида тупроқнинг юқори қуриган устки қатлами кўтарилиб, республиканинг бир қатор ҳудудларига кўришнинг 100–200 метргача ёмонлашиши билан чангли, қумли туман таъсирини юзага келтирган. Атмосферада чанг миқдори кескин ўсган.

Маълумотларга кўра, 4 ноябрда ҳавода чанг миқдори бўйича максимал аҳамиятлилик қуйидаги ҳудудларда қайд этилган. Унга кўра, чанг миқдори:

  • Тошкентда белгиланган меъёрдан 33 баробарга;
  • Чирчиқда 26 баробарга;
  • Гулистон ва Олмалиқда 20 баробарга;
  • Бекободда 18 баробарга;
  • Бухорода 14 баробарга;
  • Ангрен ва Навоийда 8 баробарга;
  • Самарқандда 4 баробарга;
  • Сариосиё, Наманган, Урганч, Фарғона, Қўқонда эса тахминан 2 баробарга ошган.

Келтирилишича, тунги соатларда атмосферанинг қуйи қатламида ҳосил бўлган инверцион тўхтатувчи қатлам натижасида ер устки қатламида ҳавонинг паст даражаси чанг тарқалишига тўсқинлик қилган. 5 ва 6 ноябрда кундузи атмосфера ҳавосининг чанг билан ифлосланиши пасая бошлади ҳамда 8 ноябрь кундуз куни республикада атмосфера ҳавоси ифлосланиши фақат айрим шаҳарларда меъёрдан юқори бўлган.

Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси ифлосланиши устидан кузатувлар автоматлаштирилган мониторинг станцияларидан ҳар соатда амалга оширилган. Бошқа шаҳарларда кузатувлар дискрет тартибда олиб борилган.

Маълумот ўрнида, чанг бўрони пойтахтда 4 ноябрь куни кечга бориб бошланган. Мазкур чанг-ғубор ҳодисаларига нима сабаб бўлгани очиқланганди. Бунинг ортидан Тошкент дунёнинг экологияси ифлос шаҳарлар рўйхати етакчисига айланди. Шунингдек, ССВ чангли ҳаводан ҳимояланиш бўйича тавсиялар берганди. Орадан вақт ўтиб, ўзбек олимлари тарқалган чанг бўронидан кейин чўккан чанг таркибини ўрганиб чиққан. Намуналарда инсон саломатлиги учун хавфли пестицидлар мавжуд эмаслиги аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев мамлакатда кузатилган чанг бўрони ҳақида гапирганди. Давлат раҳбари ҳам бу Ўзбекистоннинг қуми эмаслиги, қўшни давлатлардан келгани, лекин бу ҳодиса бизга сабоқ олиш учун етарли бўлиши кераклигини таъкидлаганди.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023