ССВ тизимидаги клиникалардан бирида 600 млн сўмга яқин пул талон-торож қилингани маълум бўлди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази кўп тармоқли клиникасида 600 миллион сўмга яқин пул талон-торож қилингани маълум бўлди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Маълум бўлишича, агентлик клиникада бюджет маблағларининг фойдаланилиши, қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолатлари ва тизимда юзага келиши мумкин бўлган коррупциявий хавф-хатарнинг олдини олиш масаласи бўйича ўрганиш ўтказган. Ўрганишлар соғлиқни сақлаш тизимида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасининг ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган.

Унда клиника мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан бюджет маблағларининг мақсадсиз сарф қилиниши, ўзлаштириш ва талон-торож қилиш ҳолатлари, аслида ишламаган ходимлар учун ойлик иш ҳақи тўлаб келиниши, тиббиёт техникаларидан фойдаланиш, пуллик тиббий хизмат кўрсатишдан тушган маблағларнинг мақсадсиз сарфланиши, давлат харидларини амалга оширишда бир қатор қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.

Айтилишича, ўтказилган ўрганиш якуни бўйича клиника фаолиятида жами 9 миллиард 747 миллион 598 минг сўмлик молиявий хато ва камчилик аниқланган. Шундан 586 миллион 798 минг 200 сўмлик бюджет маблағи растрата қилиш йўли билан талон-торож қилингани маълум бўлган. Мавжуд аниқланган ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Бош прокуратурага юборилган.

Агентлик томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникаси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган.

Аввалроқ Тошкент вилоятидаги шифохонада мансабдорлар қарийб 3 миллиард сўм пул талон-торож қилганди. Шунингдек, Сурхондарёда шифохона мансабдорлари ходимларнинг иш ҳақи ва мукофот пулини талон-торож қилгани аниқланган.

АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова
Янгиликлар17:24 | 4.2.23
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

Муҳим хабарлар

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023

ИИВ Тошкентда ўқувчиларни «ўғирлаб кетишга» уриниш бўлгани рад этди

12:44 · 04.02.2023