Тошкентда янги мактаб фойдаланишга топширилди — фото
Тошкент шаҳар Яшнобод туманида 10 ноябрь куни замонавий мактаб лойиҳаси асосида қурилган илк 1320 ўринли 339-мактаб фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги «Bugun.uz»га маълумот берди.

Маълум қилинишича, мактабнинг очилиш тадбирида Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари, таълим муассасаси жамоаси, тадбирга таклиф этилган меҳмонлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган. Олмос маҳалласида замонавий турар жой мажмуалари қурилгандан сўнг мазкур маҳаллада мактабга катта эҳтиёж пайдо бўлган. Ўқувчилар тумандаги 23, 255, 282-мактабларга бориб ўқиган. Янги мактабнинг очилиши эса яқин ҳудудда жойлашган мактабларда ҳам навбатлилик коэффициентининг пасайишига олиб келиши қайд этилган.





Аввалроқ Ўзбекистонда боғча болалари ва 1-синф ўқувчилари грипга қарши бепул эмланиши ва Ўзбекистон мактабларида Кембриж нашриёти дарсликлари жорий этилиши маълум қилинган.