Тунда уйни ёритишга ҳам ярамайди: Наврўз маҳалласига берилган ваъда — янги трансформатор қачон ўрнатилади?

Наманган вилояти Чуст туманининг Наврўз маҳалласида жойлашган Йўлдош отряд кўчасида яшовчи аҳоли электр токи кучланиши пастлигидан норози экани айтилди. Bugun.uz’нинг Намангандаги мухбири аҳолининг электр энергияси бўйича мурожаатларини ўрганди.

Фото: «Bugun.uz»

Совуқ кунлар тушиши билан электр энергиясига бўлган эҳтиёж ортади. Айрим ҳудудларга табиий газ етиб бормагани электр токига бўлган талабни янада ортишига олиб келади. Маълум бўлишича, Чуст туманининг Наврўз маҳалласида жойлашган Йўлдош отряд кўчасида яшовчи аҳоли электр токи кучланиши пастлигидан азият чекмоқда. Улар токни уйни ёритишга ҳам ярамаслигидан норози экани айтилган.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, мазкур маҳаллада 630 та хонадон бўлиб, унда 3461 нафар аҳоли яшайди. Маҳалланинг Йўлдош ортяд кўчаси аҳолиси биргина ток кучининг пастлигидан эмас, табиий газдан ҳам узилиб қолган, суюлтирилган газни эса доимий етказиб берилишида ҳам муаммолар мавжудлиги таъкидланган.

Фото: «Bugun.uz»

«4 йилдан бери шу маҳаллада яшаймиз. Ток кундузи яхши, кечда муаммо бўлади, айниқса, қиш кунларида ток янаям пастлаб кетади. Шаҳарнинг четроқ қисмида бўлсак ҳам, ён маҳалламизда газ тушган, бизга етиб келмаган. Ичимлик суви тармоғи ҳам келган, лекин сувга уланмаган. Булар бўйича мутасаддиларга бир неча марта мурожаат қилганмиз», — дейди фуқаролардан бири Акмал Кенжаев.
 
«Мен 16 йилдан бери шу маҳаллада яшайман, ўшандан буён шу муаммо қийнайди. Ҳокимиятга мурожаат қилдик. Ҳоким бува буйруқ беряпти, электрчилар қилмаяпти. Оҳири мажбур бўлдик сизларга мурожаат қилишга», — деган шу маҳаллада яшовчи Собир Раҳимов.

Акмалжон Кенжаевнинг таъкидлашича, аҳоли туман ҳокимлигига борган. Ҳокимият ходимлари муаммони ҳал қилишини айтган, лекин барибир натижа бўлмаган. Айтилишича, туман Электр тармоқлари корхонаси ходимлари ҳам вазиятни келиб кўрган ва муаммони ҳал қилишга ваъда берган. Шунга қарамай яна вазият ўзгармаган. Шунингдек, мазкур масалада туман ҳокими ҳам топшириқ бергани айтилган.

Фото: «Bugun.uz»

«Бизни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича бир йилдан буён мурожаат қиламиз, натижа бўлмади. Кексалар, ёш болалилар қийналяпмиз. Сувни ташиб ичамиз. Ток жуда паст, тунда «помидор» бўлиб ёнади. Уйни иситиш тугул, ёритишга ҳам ярамайди», — дейди маҳалла фуқароси Мунира Исомиддинова.

Маълум бўлишича, ушбу масала бўйича аҳоли туман ҳокимлигига бир неча бор мурожаат қилган. Ҳар гал ҳокимликнинг янги трансформатор ўрнатилиши бўйича берган ваъдаси амалда исботини топмаган. Маҳалла аҳолиси ҳар сафар мурожаатдан сўнг соҳа масъуллари келиб вазиятни ўрганиб кетиши, лекин, трансформатордан дарак йўқлигини қайд этган.

Мухбир ҳолат бўйича ҳудудий электр тармоқлари масъулларига ҳам мурожаат қилган. «Бизга ҳақиқатдан ҳам шу йилнинг 3 ноябрь куни туманининг Наврўз маҳалласи, Йўлдош отряд кўчасидан мурожаат келиб тушди, чиндан бориб ўрганганимизда ток пастлиги аниқланди. Биз ўзимизнинг ички имкониятларимиздан фойдаланиб, қўшимча трансформатор қўйиб беришни режалаштиряпмиз. Тез кунларда, шу ой охиригача муаммони бартараф қиламиз», — деган Чуст тумани Электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси Ҳалим Йўлдошев.

Шунингдек, бу муаммо ноябрь ойи якунига қадар ўз ечимини топиши айтилган.

Аввалроқ Bugun.uz’да эълон қилинган мурожаатдан сўнг Намангандаги маҳалла йўлларини таъмирлаш бошланганди.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео