АҚШ разведкаси қайси давлат раҳбарини кузатишда муаммога дуч келаётгани маълум бўлди
Хитой раиси Си Цзиньпин АҚШ разведка агентликлари учун жосуслик қилиш тобора қийинлашаётган нишонга айланиб бораётгани маълум қилинди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, «Bloomberg» хабар берди.

Таъкидланишича, АҚШ маъмурияти Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг яқин доиралари ҳақида маълумот тўплашда қийинчиликка дуч келмоқда. Хитой ва унинг олий раҳбарияти бўйича разведка маълумотига бўлган эҳтиёж эса тобора ортиб бормоқда.
«Вашингтон сиёсий қарор қабул қилиши учун Пекиннинг кейинги қадамини тушуниши зарур. Разведка маълумоти эса шу боисдан ҳам керакли ҳисобланади. Бу, айниқса, Тайван муаммосидан тортиб юқори технологияларгача бўлган турли соҳаларда икки давлат ўртасидаги зиддият фонида ҳам зарурдир», дея очиқлаган манбалар.
Аввалроқ АҚШ разведкаси коронавируснинг келиб чиқиши ҳақидаги ҳисоботни ошкор қилганди. Шунингдек, номаълум учар жисмларни миллий хавфсизликка таҳдид деб эълон қилган.