10:34 | 11.11.21 1023

Беҳзод Мусаев номзоди соғлиқни сақлаш вазири лавозимига маъқулланди

Қонунчилик палатаси ахборот хизмати бу бўйича маълумот берди

Беҳзод Мусаев номзоди соғлиқни сақлаш вазири лавозимига маъқуллагани маълум бўлди. Бу ҳақда Олий Мажлис қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, амалдаги қонун ҳужжатларига биноан Вазирлар Маҳкамаси аъзолари вазир лавозимига тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.

Қайд этилишича, 2021 йил 11 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтган. Унда депутатлар соғлиқни сақлаш вазири лавозимига Беҳзод Мусаев номзодини кўриб чиқиб, маъқуллаган.

Маълумот ўрнида, Мусаев 2010–2011 йилларда ва 2018 йил мартидан декабригача Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари, 2018 йил декабридан қўмита раиси лавозимларида ишлаган. 2020 йилнинг майида бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. У 2020 йил ёзида собиқ соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бетоб бўлиб шифохонага ётқизилганда ҳам бир муддат вазир вазифасини бажариб турган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент қарорига асосан 2020 йил 3 ноябрь куни соғлиқни сақлаш вазири лавозимига Абдуҳаким Ҳожибоев тайинланганди.


Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

21:18 | 04.10.23 645
Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

17:30 | 04.10.23 795
Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

14:57 | 04.10.23 383
Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

13:18 | 04.10.23 418
Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

12:30 | 04.10.23 797
AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

12:00 | 04.10.23 295