14:45 | 11.11.21 617

Беҳзод Мусаев расман соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди

Президент бу бўйича тегишли фармонни имзолаган

Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келган Беҳзод Анварович Мусаев соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Беҳзод Мусаев 1973 йилда туғилган. 1995 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2004 йилда эса Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган. Шунингдек, у иқтисод фанлари номзоди ҳисобланади.

У меҳнат фаолиятини 1995 йилда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида бошлаган. 1998–2002 йилларда Молия вазирлигида Ижтимоий соҳани молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғи каби масъул лавозимларда ишлаган. 2002 йилда Ҳисоб палатасида фаолият кўрсатиб, 2006–2010 йилларда палата раиси бўлган.

Шунингдек, Мусаев 2010 йилда Давлат солиқ қўмитасида фаолиятини бошлаган. 2010–2011 йилларда ва 2018 йилнинг мартидан декабригача бўлган муддатда ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари, 2018 йил декабридан қўмита раиси лавозимида ишлаган. 2020 йилнинг майида бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. 2020 йил ёзида бир муддат соғлиқни сақлаш вазири вазифасини ҳам бажариб турган. Беҳзод Мусаев бир ярим йил давомида тиббиёт соҳаси вакиллари билан яқин ҳамкорликда фаолият юритиб келган.

Аввалроқ Беҳзод Мусаев номзоди соғлиқни сақлаш вазири лавозимига маъқуллангани маълум қилинганди.


Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

21:18 | 04.10.23 427
Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

17:30 | 04.10.23 756
Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

14:57 | 04.10.23 378
Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

13:18 | 04.10.23 405
Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

12:30 | 04.10.23 766
AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

12:00 | 04.10.23 285