Кўпик билан қопланган муқаддас дарё, уруш қурбонларини хотирлаган президент, ёмғир сўраб ўқилган намоз — 11 ноябрь суратлари
Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳли шаҳрида жойлашган ва аҳоли учун муқаддас ҳисобланган Жамна дарёси заҳарли оқ кўпик билан қопланди.

Ғазо секторида одамлар ёмғир сўраш намозини адо этмоқда.

«SpaceX»га тегишли «Falcon 9» ракетаси NASA астронавтлари жой олган Crew Dragon капсуласини Халқаро космик станцияга олиб чиқди.

Ҳиндистонда қуёш худосига сиғиниш ва миннатдорлик маросими бўлиб ўтди.

11 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 11:11 да Германиянинг Кёльн шаҳрида карнавал старт олди.

Ҳиндистон назоратидаги Кашмирда юзи ниқоб билан ёпилган полиция бозорда текширув ўтказмоқда.

Испанияга тегишли Канар оролларидаги Кумбре-Вьеха вулқонидан лава отилиб чиқаётганини томоша қилаётган қутқарув хизмати ходимлари.

Афғонистондаги хизматидан сўнг ўтган йили ўз жонига қасд қилган ҳарбий хизматчининг ҳамкасблари уни хотирламоқда.

Пекиндаги Хитой коммунистик партияси музейида Си Цзиньпин портрети ёнидан ўтиб кетаётган томошабин.

Биринчи жаҳон уруши якунланган кун муносабати билан Франция президенти Эммануэль Макрон Париждаги Ғалаба аркаси остида ветеранлар билан учрашди ҳамда хотира тадбирларида иштирок этди.