Ўзбекистон 9 ойда қовун-тарвуз экспортидан қанча даромад кўргани маълум бўлди

Ўзбекистон 9 ойда қовун-тарвуз экспортидан 21,7 миллион доллар даромад кўргани маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: ЎзА

Маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь–сентябрь ойида Ўзбекистон хорижга қиймати 21,7 миллион долларга тенг бўлган 79,1 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган. Кўрсаткич 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 21,8 минг тоннага камайган.

Қайд этилишича, ўтган 9 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган давлатлар қуйидагилар ҳисобланади:

  • Қозоғистон — 33,1 минг тонна;
  • Россия — 20,1 минг тонна;
  • Қирғизистон — 13 минг тонна;
  • Украина — 5,6 минг тонна;
  • Латвия — 2,9 минг тонна;
  • Беларусь — 1,4 минг тонна;
  • Германия — 1,2 минг тонна;
  • Тожикистон — 1,1 минг тонна;
  • Молдова — 298,7 тонна;
  • Польша — 248,5 тонна;
  • Швеция — 56,1 тонна.

Аввалроқ Ўзбекистонда қайси ҳудуд энг кўп қовун–тарвуз экспорт қилгани айтилган. Шунингдек, Ўзбекистон январь–июнь ойларида қовун-тарвуз экспортидан қанча фойда кўргани маълум бўлган.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда