Ўзбекистонда деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи эълон қилинди
Ўзбекистонда марказий деҳқон бозорларидаги алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси «Bugun.uz»га маълумот берди.

Келтирилишича, 2021 йил 10 ноябрь ҳолатига кўра деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари озиқ-овқат маҳсулотларининг қуйидаги нархларини ўз ичига олади:
- Суякли мол гўшти (1 килограмм) — 45 000–68 000 сўм;
- Қўй гўшти (1 килограмм) — 52 000–80 000 сўм;
- Картошка (1 килограмм) — 3000–7000 сўм;
- Пиёз (1 килограмм) — 1200–4000 сўм;
- Сабзи (1 килограмм) — 1000–5500 сўм;
- Тухум (10 дона) — 7000–15 000 сўм;
- Гуруч (1 килограмм) — 5000–17 500 сўм;
- Ўсимлик ёғи (1 литр) — 14 000–24 000 сўм;
- Шакар (1 килограмм) — 7500–10 000 сўм.
Аввалроқ Ўзбекистонда сабзи нархи минимал даражага пасайгани маълум қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон 9 ойда қанча гўшт импорт қилгани маълум бўлган.