Дунёда минглаб, миллионлаб кўчалар бор, бироқ уларнинг бор-йўғи бир нечтаси одамлар орасида ўз ўзига хослиги билан шуҳрат қозонган. Мазкур кўчаларнинг айримлари шаҳар маркази бўлгани учун, бошқалари ўзида гўзал ва жўшқин тунги ҳаётни мужассам қилгани учун, яна баъзилари турли кўнгилочар марказлари ёки тарихий жойлари учун, айримлари эса фильмларда «иштирокчи» бўлиб қолгани учун бу даражага эришган. Ҳар ҳолда, улар доимо сайёҳлар кети узилмайдиган кўчалардир.

Бугун эътиборингизга дунёнинг энг ном қозонган кўчалари рейтингини ҳавола қиламиз.

1. Елисей майдони — дунёдаги энг машҳур ва таниқли кўчалардан бири. Бу нафис ва кенг кўча Конкорд майдонидан Зафар йўлигача чўзилади. Шунингдек, у жаҳоннинг энг нуфузли савдо кўчаларидан бири ҳамдир. Узунлиги 1,9 километр, кенглиги 70 метрга тенг.

Фото: «Wikidata»

Кўча ўзининг театрлари, кафелари ва ҳашаматли дўконлари билан машҳур. Кўча Тур де Франс велопойгасининг якуний нуқтаси сифатида, шунингдек, Бастилия куни ҳарбий паради бўлиб ўтадиган манзил сифатида ҳам ном қозонган. Кўча номи юнон мифологиясида маҳрум қаҳрамонлар учун манзилгоҳ ҳисобланган Элйциан далалари номидан келиб чиққан.

2. Уолл-стрит — мазкур кўча Нью-Йорк, нафақат Нью-Йорк, балки бутун Американинг ташриф қоғозларидан биридир. Нью-Йорк фонд биржаси жойлашгани сабабли у тарихий ва молиявий марказ саналади.

Фото: «NYCgo»

Бродвейдан Ист-Риверга қадар чўзилган мазкур тор кўча голландияликлар ўзларининг ўсиб бораётган аҳоли пунктларини ҳимоя қилиш учун XVII асрда бу ерда қурган девор шарафига номланган.

3. Abbey Road, Лондон. Шимолий Лондонда жойлашган мазкур кўча афсонавий «Битлз» гуруҳи қўшиқларининг 90 фоизининг ватани ҳисобланади. 1969 йил апрель ойида унинг аъзолари гуруҳ сифатида сўнгги альбомини яратади ва уни «Abbey Road» деб номлайди.

Фото: «Adweek»

Альбом уларнинг энг кўп сотилган асарига айланади. Вестминстер шаҳрининг бир бўлими бўлган кўчада 2011 йилги аҳолини рўйхатга олиш ишлари натижаларига кўра 11 250 киши истиқомат қилган.

4. Голливуд шон-шуҳрат хиёбони кўчаси. Лос-Анжелес, Калифорния. Голливуд шон-шуҳрат хиёбони 2700 дан ортиқ беш қиррали терраззо ва мис юлдуздан иборат тарихий диққатга сазовор жой бўлиб, бу юлдузлар Голливуд бульварининг 15 та блоки ва Калифорния штатидаги Вине кўчасининг учта блоки бўйлаб йўлакларга ўрнатилган.

Фото: «LA Times»

Уларни мусиқачилар, актёрлар, режиссёрлар, продюсерлар, мусиқа ва театр гуруҳлари, фантастик қаҳрамонлар ва бошқаларни акс эттирувчи кўнгилочар индустрияда эришилган ютуқлар учун қўйилган жамоат ёдгорликлари дейиш мумкин. Шон-шуҳрат хиёбони Голливуд Савдо палатаси томонидан бошқарилади ва ўзини ўзи молиялаштирган «Hollywood Historic Trust» томонидан юритилади. Бу жой машҳур сайёҳлик маскани бўлиб, буни хиёбонга 2010 йилда 10 миллион кишининг ташрифи билан изоҳлаш мумкин.

5. Ломбард кўчаси. Сан-Франциско, Калифорния. Ломбард стрит ўзининг саккизта бурилишли тик, бир блокли участкаси билан машҳур ҳисобланади. Пресидио шарқидан Эмбаркадерогача чўзилган кўчанинг ғарбий ҳудудининг катта қисми АҚШнинг бир қисми сифатида белгиланган йирик магистралдир.

«Дунёдаги энг нотекис кўча» деб даъво қилинган машҳур бир блокли участка Рашен-ҳиллнинг шарқий сегменти бўйлаб жойлашган. Мазкур йирик туристик диққатга сазовор жойга 2015 йил ҳолатига кўра, йилига икки миллионга яқин ва ёзги дам олиш кунларида кунига 17 000 кишигача ташриф буюради.

6. Ла Рамбла бульвари. Барселона, Испания. Ла Рамбла Барселона марказидаги дарахтлар билан қопланган пиёдалар кўчаси бўлиб, у 1,2 километр узоқликка чўзилган. Ла Рамбла, айниқса, сайёҳлик мавсумида гавжум масканга айланади. Унинг сайёҳлар орасида машҳурлиги кўчанинг ҳудуди асфальтланган кафелари ва ёдгорлик киосклари билан боғлиқ.

Фото: «Barcelona-travelguide»

Бир пайтлар испан шоири Федерико Гарcиа Лорка «Ла Рамбла мен у ҳеч қачон тугамаслигини истайдиган дунёдаги ягона кўчадир» деган эди.

7. Orchard Road, Cингапур. Cингапурнинг марказий ҳудудидаги 2,5 километр узунликдаги мазкур асосий кўча йирик туристик-савдо ҳудуди саналади ва унинг яқинида кўплаб халқаро миқёсда машҳур дўконлар, ресторанлар ва қаҳвахоналар жойлашган. Orchard шарқда ва шимолда Ньютон, ғарбда Танглин, жанубда Ривер водийси ва жануби-шарқда «Музей майдони» билан чегарадошдир.

8. Khoasan Road. Бангкок, Таиланд. Khao San Road кичик кўчадир. У Таиланднинг Бангкок шаҳрида Чао Пҳрая дарёси билан бир блокда жойлашган. Хаосан «майдаланган гуруч» деган маънони англатади, кўчанинг номи бу ерда илгари гуруч ишлаб чиқарилгани ва савдо қилингани билан изоҳланади. Бу ер ҳар йили минглаб сайёҳларни ўзига жалб қилади. Хаосанда сиз арзон турар жой, барлар, озиқ-овқат дўконлари, ресторанлар, дўконлар, интернет кафелар ва сайёҳлик агентликларини топишингиз мумкин.

9. Виа Долороса, Қуддус. Виа Долороса (лотинча «қайғули йўл», «азоб йўли» деб таржима қилинади) Исонинг хочга михланиши йўлида Рим аскарлари томонидан босиб ўтган йўлни ифодалайди. Бу собиқ Антония қалъасидан Муқаддас қабр черковигача бўлган айланма йўл — тахминан 600 метр масофа христиан зиёратчиларининг машҳур қадамжосидир.

10. Лас-Вегас Стрип. Невада, АҚШ. Мазкур кўча Невада штатининг Кларк округидаги жанубий Лас-Вегас бульварининг бир қисми бўлиб, у ўзида курорт меҳмонхоналар ва казиноларни жамлаши билан машҳур. Унинг узунлиги тахминан 4,2 миляни (6,8 километр) ташкил этади.

Фото: «Travel Nevada»

Ўзининг бетакрор меҳмонхоналари, казинолари, ресторанлари, кўп қаватли уйлари, кўнгилочар масканлари ва силуэти Стрипни дунёдаги энг маълум ва машҳур сайёҳлик йўналишларидан бири сифатида эътироф этилишига сабаб бўлган. Кўча Лас-Вегас иқтисодиётининг ҳаракатлантирувчи кучларидан бири ҳисобланади.

Бизда ҳозирча шулар. Мазкур кўчаларнинг бирортасига йўлингиз тушса, бизни ҳам эслаб қўйинг! Яна рейтинглашгунча!