Россиядан Ўзбекистонга 5 та махсус йўловчи поезд қатнови йўлга қўйилади
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан Волжский–Тошкент йўналишида 483-сонли йўловчи поездининг 5 та махсус рейси йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Тошкент минтақавий темир йўл узели» унитар корхонаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, қатнов пандемия даврида Россияда қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларининг мамлакатга қайтиши учун қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилмоқда. Поезд 2021 йил 15, 19, 22, 26, 29 ноябрь кунлари соат 20:57 да Волжский–Тошкент йўналишида ҳаракатини амалга оширади.
Қайд этилишича, поездга фақат бир йўналиш, яъни Волжский–Тошкент йўналишига чипталар сотилади. Чипталарни электрон тарзда ҳам сотиш йўлга қўйилган. Россиядаги фуқароларнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти веб-сайти орқали чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиядан Ўзбекистонга мигрантларни ташиш учун қўшимча поезд йўлга қўйилганди.