Самарқандда «Spark» мотоциклни уриб юборди — видео
Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 3 ноябрь куни «Spark» ва мотоцикл иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати маълумот берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса Аҳмад Яссавий ҳудудидан ўтадиган 4Р48 автомобиль йўлининг 34-километрида содир бўлган. «Spark» қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган мотоциклни ўтказиб юбормасдан, автомашинанинг олд қисмига урилиб, ЙТҲ содир этган. Мотоцикл ҳайдовчиси олган тан жароҳати оқибатида Челак шаҳрида жойлашган 1-сонли шифохонада вафот этган.
Таъкидланишича, мотоциклда бўлган йўловчига бош миянинг оғир даражадаги жароҳати, иккала оёқ болдир суяги синиши ташхиси қўйилган. Мазкур ҳодиса юзасидан ички ишлар ходимлари иштирокида туманнинг Мирзо Улуғбек маҳалласида муҳокама ўтказилган.
Аввалроқ Навоийда банк ходимлари ҳаракатланаётган «Nexia» ЙТҲга учрагани ва Жиззахда 18 ёшли йигит ўғирланган машинада ЙТҲ содир этгани айтилган.