Шавкат Мирзиёев касаба уюшмалари ходимларини табриклади

Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан касаба уюшмалари ходимлари ва фаолларини табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, бугунги кунда юртимизда касаба уюшмалари тизимида 33 мингдан ортиқ бошланғич ташкилот самарали фаолият кўрсатмоқда ҳамда 6500 дан зиёд ходим ва 300 мингга яқин фаоллар фидокорона меҳнат қилиб келмоқда.

Айни пайтда касаба уюшмалари ўз сафида 5,5 миллион нафардан зиёд аъзони бирлаштириб, уларнинг меҳнатга оид ҳуқуқ ва манфаатини таъминлашда яқиндан ёрдам бериб келмоқда. Ушбу устувор вазифани самарали таъминлаш мақсадида сўнгги 5 йилда касаба уюшмалари тизимида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди, меҳнат жамоаларида ходимларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш иши янги босқичга кўтарилган.

«Ҳурматли касаба уюшмалари ходимлари ва фаоллари, аввало, сиз азизларни, сизлар орқали касаба уюшмаларининг миллионлаб аъзоларини мамлакатимизда илк бор нишонланаётган байрам — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдиришдан ғоят мамнунман», — дея таъкидлаган Президент.

Қайд этилишича, корхона ва ташкилотларда йил давомида 1 нафар ишчи ва хизматчини ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасига сарфланадиган ўртача маблағ миқдори 5 маротаба оширилган. Бу даврда Касаба уюшмалари федерацияси тизимида 14 та соғломлаштириш маскани қурилди, 5 таси реконструкция қилинган. Натижада бир йилда қўшимча равишда 34 минг нафар фуқарони тизимдаги санаторийларда соғломлаштириш имконияти яратилган. Шунингдек, 593 мингга яқин ходим ва уларнинг оила аъзолари, 8700 дан ортиқ уруш ва меҳнат фронти фахрийси санаторийларда соғломлаштирилгани, 1,5 миллион нафардан ортиқ боланинг оромгоҳларда дам олиши ташкил этилгани ҳам бу борадаги ишлар кўламининг кенглигидан далолат беради. Бундан ташқари, 788 мингдан зиёд ходим ва уларнинг оила аъзолари, 14 мингга яқин кекса авлод вакиллари ва 15 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оила аъзоларининг республикамиздаги диққатга сазовор қадамжоларга саёҳати ташкил қилинган.

Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш мақсадида касаба уюшмалари томонидан 16 мингга яқин корхона ва ташкилот фаолияти ўрганилиб, аниқланган 61 мингдан зиёд камчилик бартараф этилиши таъминланган. Соҳа ходимларининг саъй-ҳаракати натижасида 14 мингга яқин ходимнинг бузилган меҳнат ҳуқуқи тикланиб, улар фойдасига 3,6 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ундириб берилган.

Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, кейинги йилларда соҳада халқаро ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиб бормоқда. Хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Касаба уюшмалари умумконфедерациясига аъзоликка қабул қилинди, Марказий Осиё давлатларининг турдош ташкилотлари билан келишувлар тузилди, Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорлик янги босқичга кўтарилган.

«Сўнгги йилларда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда касаба уюшмалари фаол иштирок этиб келмоқда. Жумладан, ‘Аёллар дафтари’ билан ишлаш тизими орқали ўтган давр мобайнида мутасадди вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар билан ҳамкорликда 6,5 миллиондан ортиқ хотин-қиз билан мулоқот ўтказилиб, 900 мингга яқин опа-сингилларимизнинг муаммосини ижобий ҳал этишда касаба уюшмалари давлатимизга мустаҳкам таянч бўлиб майдонга чиққанини миннатдорлик билан эътироф этиш жоиз. Бу ҳақда гапирганда ўтган йили Касаба уюшмалари федерацияси ҳузурида ташкил этилган 1211 ишонч телефонига келиб тушган хотин-қизларнинг 100 мингга яқин мурожаатида билдирилган масалаларнинг ҳал этилгани алоҳида таҳсинга лойиқ», — деган давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев табригида, шунингдек,  «Инсон қадри учун» ғоясига ҳам тўхталиб ўтган.

«Маълумки, биз ўз олдимизга Янги Ўзбекистонни барпо этишдек буюк вазифани стратегик мақсад қилиб қўйдик. Шу маънода ’Инсон қадри учун’ ғоясини умуммиллий ҳаракатга, юртимизни кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айлантиришда давлат ва жамоат ташкилотлари билан бир қаторда, ҳеч шубҳасиз, касаба уюшмалари ҳам муҳим ўрин тутади. Биз бундан буён ҳам бандликни таъминлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида ижтимоий шериклик имкониятларини янада кенгайтириш, таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатишга оид ташаббусларингизни қўллаб-қувватлаймиз. Шу билан бирга, корхона ва ташкилотларда ходимларнинг касбий, меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқини таъминлаш тизимини янада кучайтиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган барча иш берувчилар ва раҳбарлар бутун дунёда тан олинган қуйидаги қоидага амал қилишини истардим: ҳар қайси корхона ёки ташкилотда, албатта, касаба уюшмаси фаолият кўрсатиши ва раҳбарлар, албатта, улар билан яқин ҳамкорликда иш олиб бориши шарт. Шундагина жамиятимизда меҳнат қонунчилиги бузилиши ҳолатларининг олди олинади, ҳаётимизда ижтимоий адолат янада мустаҳкам қарор топади», дейилади унда.

Шунингдек, давлат раҳбари мамлакат ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига кираётган, инсон қадри, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш барча соҳаларда бош мақсадга айланаётган ҳозирги пайтда ҳаётнинг ўзи бутун халқ каби касаба уюшмалари олдига ҳам улкан вазифаларни қўяётганини билдирган.

«Ўзининг катта ва бой тажриба мактаби, шонли анъаналарига эга бўлган мамлакатимиз касаба уюшмалари уларни самарали ҳал этиб, Янги Ўзбекистонда янгича меҳнат муносабатлари шаклланиши ва равнақ топишига муносиб ҳисса қўшади, деб ишонаман. Биз бу йўлда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касаба уюшмаларининг фуқаролик жамиятининг энг фаол институтларидан бирига айланиши учун кўмаклашиш бўйича бундан буён ҳам бор имкониятимизни сафарбар этамиз. Сизларни бугунги қутлуғ айём — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, масъулиятли ва олижаноб ишларингизда янги-янги ютуқлар тилайман. Мана шундай қувончли кунларингиз кўп бўлсин, хонадонингиздан ҳеч қачон тинчлик-хотиржамлик, файзу барака, бахт ва омад аримасин», — дея Шавкат Мирзиёев табригини якунлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллагани ва Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон халқини табриклагани хабар қилинган.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023