Туркияда Европанинг энг катта гибрид электр станцияси фойдаланишга топширилди

Туркияда Бингўл шаҳрида Европанинг энг катта гибрид электр станцияси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Anadolu Agency»

Маълум бўлишича, Бингўлда қурилиши якунланган «Asagi Kalekoy» номли гибрид Қуёш электр станцияси тантанали маросим билан фойдаланишга топширилган. Электр станцияси гидроэлектр ва қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда 450 минг хонадонни электр билан таъминловчи 580 мегаватт энергия ишлаб чиқариши айтилган.

Бундан ташқари, Туркияда бундай иншоот биринчи марта қурилгани таъкидланган. Европанинг энг катта гибрид электр станцияси бўлган станцияда 200 минг қуёш панели мавжудлиги маълум қилинган.

Аввалроқ Туркиядаги ўрмон ёнғинлари иссиқлик электр станциясига етиб келгани айтилганди. Шунингдек, Россия Қозоғистонда АЭС қуришга тайёр экани маълум қилинган.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео