Археологлар Перуда оммавий қабрларни аниқлади — видео

Перудаги қадимий Чан-Чан шаҳрида археологлар 25 кишининг жасади қолдиқларини топди. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, жасадлар ўтирган ҳолатда аниқланиб, улар пахта, ва ўсимлик матосига ўралган бўлган. Улар билан бирга қабрдан 50 та сопол буюмлар ҳам топилган. Мутахассисларнинг фикрича, қабр Колумбгача бўлган Чиму маданияти элитаси вакилларининг дафн этилган жойи бўлиши мумкин. Қолдиқларнинг аксарияти 30 ёшгача бўлган ёш аёлларга тегишли ҳисобланади.

Археолог Хорхе Менесес Бартранинг сўзларига кўра, бу бўйича тадқиқот олиб борилади ва уларнинг ўлими сабаби аниқланади. Скелетлардан бирининг ҳолати олимларга одам ўлимидан кўп ўтмай дафн этилганини аниқлашга имкон берган. Бироқ бошқа суяклар бир-бирига аралашган ҳолда аниқлангани учун, эҳтимол жасадлар кейинроқ дафн қилинган жойга кўчирилгани айтилган. Скелетлар 10 квадрат метрлик кичик майдонда топилган.

Аввалроқ Туркияда қадимги юнон худолари ҳайкалларининг боши топилгани ва археологлар Римда қуллар яшаган уйни аниқлагани маълум қилинганди.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео