Brent нефти ва Аи-80 маркали бензин нархи кўтарилиши ўртасида боғлиқлик борми?

Ўзбекистонда Аи-80 маркали бензин нархи йил бошидан бери қанчага ўсгани маълум қилинганди. Иқтисодчи Отабек Бакиров ушбу маркали бензин нархининг ошишига муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Аи-80 маркали бензин ишлаб чиқариш учун Ўзбекистонда Brent нефтидан фойдаланилмайди ва бу нарх масъулларига йўлланган танқидга жавоб бўла олмайди.

«Аи-80 бензин нархи ошишини оқлаш учун ўзбек масъуллари ишлатадиган ‘Brent нархи ошяпти’ далили бутунлай сохта ва ҳеч қандай танқидга жавоб бера олмайди. Ушбу бензинни ишлаб чиқариш учун бир грамм ҳам Brent типидаги нефть ишлатилмайди. Нафақат Brent типидаги, умуман, импорт нефть ишлатилмайди.

Маҳсулот ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган, мамлакатда қазиб олинадиган нефтнинг умумқабул қилинган маркаси мавжуд эмас. Шимолий денгизда қазиб олинадиган ва энг олий нав ҳисобланадиган Brent типидаги нефтдан фарқли ўлароқ Ўзбекистон нефти оғир ва таркибида олтингугурт миқдори жуда юқори ҳисобланади. Солиштириш учун энг яқини деб ҳисобласак ‘Turkmen blend’ нави Brent’га нисбатан 20 фоизгача дисконт билан сотилади», — дейди иқтисодчи.

Шунингдек, у Brent нефти ва Аи-80 маркали бензин нархи ўртасида боғлиқлик ҳақида ҳам фикр билдирган.

«Бошқача айтганда, Аи-80 бензини 82 долларлик Brent типидаги нефтдан эмас, нари борса, 65 долларлик ўзбек нефтидан ишлаб чиқарилади. Ушбу маркали ёнилғини Brent’га боғлаш ноўринлигини ‘Ўзбекнефтегаз’нинг ўзи амалий ҳаракатлари билан аллақачон исботлаб бўлган. 2020 йил апрель-июнь ойларида нефть нархи йил бошидан ҳисоблаганда 3 баробаргача арзонлаган шароитда Аи-80 қанчага арзонлагани эсингиздами? Нефть арзонлаганда арзонлашмайдиган, нефть қимматлашса, қимматлашадиган Аи-80ни Brent’га боғлаш мумкинми? Йўқ, йўқ ва яна йўқ», — дея таъкидлаган Отабек Бакиров.

Аввалроқ «Ўзбекнефтгаз» АЖ Ўзбекистонда бензин нархининг кўтарилганига изоҳ берганди. Шунингдек, Товар-хомашё биржаси мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳам Ўзбекистонда бензин нархи ошаётганига муносабат билдирилган.

«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Янгиликлар17:41 | 6.2.23
«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Янгиликлар17:07 | 6.2.23
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Янгиликлар16:51 | 6.2.23
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
Медиа, Янгиликлар16:39 | 6.2.23
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Янгиликлар16:33 | 6.2.23
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди
Янгиликлар15:59 | 6.2.23
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

Муҳим хабарлар

«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times

17:41 · 06.02.2023

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

17:07 · 06.02.2023

Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади

16:51 · 06.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

16:39 · 06.02.2023

АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди

16:33 · 06.02.2023

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

15:59 · 06.02.2023

Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

15:25 · 06.02.2023

Бухорода «Нукус воқеалари»га алоқадор яна 39 киши устидан суд бошланди

14:51 · 06.02.2023

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

14:41 · 06.02.2023

Нукус воқеалари бўйича судланган собиқ ИИБ ходими Полат Шамшетов вафот этди

13:42 · 06.02.2023