Елизавета II саройга келувчи меҳмонларнинг вазнини ўлчаши айтилди

Буюк Британия қироличаси Елизавета II қиролликнинг ноодатий, яни меҳмонларнинг оғирлигини ўлчаш анъанасига амал қилиши айтилди. Бу ҳақда «Express» хабар берди.

Фото: «Associated Press»

Келтирилишича, қироличанинг мазкур одати режиссёр Пабло Ларреннинг «Спенсер: Малика Диана сири» фильми намойиш қилингандан сўнг маълум бўлган. Жумладан, фильм эпизодларидан бирида малика Сандрингем саройига Рождество байрамига қандай етиб келиши кўрсатилган. У келгач вазнини ўлчаш учун тарозига тортилган. У саройни тарк этганида ҳам оғирлигини ўлчаши керак бўлган.

Қироллик мутахассиси Ингрид Сьюарднинг сўзларига кўра, Елизавета II’нинг бобоси Британия қироли Эдуард VII даврида ташриф буюрувчилар ҳақиқатдан ҳам қабулдан олдин ва кейин вазни ўлчанганини таъкидлаган. Бу монархнинг зиёфат пайтида меҳмонларининг яхши овқатланиб, қўшимча вазн ортирганига ишонч ҳосил қилишига ёрдам берган. Елизавета II ҳам мазкур анъанани давом эттираётган бўлиши мумкинлиги қўшимча қилинган.

Аввалроқ Елизавета II‘нинг энг севимли машғулоти ва унинг қироллик тахтига кимни тайёрлаётгани маълум бўлганди.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда