Ерга фанга номаълум хавфли астероид яқинлашаётгани маълум қилинди
Ерга фанга номаълум потенциал хавфли астероид яқинлашаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг М.В.Келдиш номидаги амалий математика институти мутахассисларига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Маълум қилинишича, мутахассислар астероидга «2021 UL17» номини берган бўлиб, у Ердан 18 миллион километр узоқликда учиб ўтади. Айни пайтда мутахассислар потенциал хавфли объектнинг траекториясини аниқламоқда.
«Амалий математика институти ходими Еленин Леонид Абастум расадхонасидаги ‘АS-32’ телескопи томонидан олинган суратларда Ерга яқинлашаётган янги астероидни аниқлади», дейилади хабарда.
Аввалроқ Ер учун хавфли астероидни йўқ қилиш усули аниқлангани ва Ерга кўплаб хавфли астероидлар яқинлашиши маълум қилинган.

Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото