Франция профессор-ўқитувчилари Бухоро туризм ва маданий мерос техникумида бўлди

Франциянинг Руан университети профессор-ўқитувчилари Бухоро туризм ва маданий мерос техникумида бўлди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати «Bugun.uz»га хабар қилди.

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, ташрифдан асосий мақсад таълим соҳасидаги бир қатор қўшма дастурларни амалга ошириш, дарс жараёнларига замонавий услублар татбиқ этиш, бу борада талабалар ва ўқитувчилар ўртасида тажриба алмашинувини амалга ошириш ҳамда бошқа кўплаб лойиҳалар муҳокамасидан иборат.

Бундан аввал Франция Руан Нормандия университети ҳамда Ипак йўли туризм ва маданий мерос халқаро университети ўртасида 3 йиллик ҳамкорлик меморандуми онлайн тарзда имзоланган. Шунингдек, 2021 йил ноябрь ойида Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида томонларнинг ўзаро учрашуви ташкиллаштирилиши режалаштирилган.

Мазкур ҳамкорлик доирасида Ипак йўли халқаро университети билан кенг қамровли таълим ва илмий алоқалар, хусусан, унинг ҳузуридаги ҳозирги Бухоро туризм маданий мерос техникумининг Европа олий таълим муассасаси билан ўзаро алоқаларини ривожлантириш кўзда тутилган.

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Учрашув якунида ҳамкорлик меморандумининг онлайн имзолаш маросими бўлиб, томонларнинг ўзаро учрашуви 2021 йил ноябрь ойида Бухоро ва Самарқандда ташкиллаштирилиши режалаштириб олинган.

Маълумот ўрнида, Руан университети профессор-ўқитувчилари Франция–Ўзбекистон ўртасидаги таълим соҳасига оид қўшма дастур доирасида икки кун давомида иш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция элчиси француз ҳамжамиятининг Ўзбекистонга қизиқиши ортаётганини маълум қилганди.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023