Москвадаги қор бўрони, Беларусь–Польша чегарасидаги муҳожирлар, Туркий кенгашда нутқ сўзлаган Президент — 12 ноябрь суратлари
Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий кенгашнинг саккизинчи саммитида иштирок этди. Савдо, инвестициялар, «яшил» иқтисодиёт, рақамли технологиялар, транспорт ва коммуникациялар, таълим ва маданият соҳаларидаги муносабатларни ҳар томонлама кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Президент ташкилот доирасидаги ҳамкорликнинг улкан салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш ва ташкилотни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларни илгари сурди.

Саммитда турк давлатлари раҳбарлари умумий суратга тушди.

АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилия 20 миллиондан ортиқ коронавирус ҳолати қайд этилган давлатларга айланди.

ЖАРнинг Ёҳаннесбург шаҳрида аэроёга студиясида машғулот ўтаётганлар.

Москвага қор бўрони ёпирилди.

Бангладеш пойтахти Дакка шаҳридаги Байтул Мукаррам масжидида жума намози ўқилди.

Франкфуртда тонг отиши.

Беларусь–Польша чегарасида юзага келган муҳожирлар инқирози бугун энг кўп муҳокама этилаётган воқеа бўлмоқда.

Токиода фигурали учиш бўйича гран при турнири бўлиб ўтмоқда.

Копенгагендаги ҳайвонот боғида филларга улкан қовоқлар емиш сифатида берилди.

Қозонда КХШТ нинг «Бузилмас биродарлик–2021» ҳарбий машқлари бўлиб ўтди.