Ўзбекистонда 2020/2021 ўқув йилида қанча ўқувчи 1-синфга қабул қилингани маълум бўлди
Ўзбекистонда 2020/2021 ўқув йили бошида қарийб 650 минг нафар ўқувчи 1-синфга қабул қилингани маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2020/2021 ўқув йили бошида умумтаълим муассасаларининг 1-синфига қабул қилинган ўқувчилар сони 649,1 минг нафарни ташкил этган.
Таъкидланишича, ҳудудлар бўйича 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар сони қуйидаги кўрсаткични ташкил этган:
- Қорақалпоғистон — 36,9 минг нафар;
- Андижон вилояти — 60,6 минг нафар;
- Бухоро вилояти — 34,5 минг нафар;
- Жиззах вилояти — 27 минг нафар;
- Қашқадарё вилояти — 66,4 минг нафар;
- Навоий вилояти — 18,8 минг нафар;
- Наманган вилояти — 53,1 минг нафар;
- Самарқанд вилояти — 77,5 минг нафар;
- Сурхондарё вилояти — 53,3 минг нафар;
- Сирдарё вилояти — 15,8 минг нафар;
- Тошкент вилояти — 52,6 минг нафар;
- Фарғона вилояти — 70,9 минг нафар;
- Хоразм вилояти — 36 минг нафар;
- Тошкент шаҳри — 45,7 минг нафар.
Аввалроқ Ўзбекистонда рус мактаблари ташкил этилиши мумкинлиги хабар қилинганди. Шунингдек, мактабларда 2 та фан бирлаштирилиб, ягона фан ташкил этилиши маълум қилинган.