Самарқандда хотини ва қайнанасини уриб ўлдирган эркак қарийб 25 йилга қамалди — видео
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида истиқомат қилувчи О. исмли фуқаро қайнанаси ва хотинини уриб ўлдирди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 18 июль куни 23:00 атрофида фуқаро О. спиртли ичимлик ва гиёҳванд модда таъсирида аразлаб кетиб қолган хотинининг олдига боради. Шундан кейин олдиндан келиша олмай юрган қайнанаси ва хотини билан жанжаллашиб, уларни калтаклайди. Бунга гувоҳ бўлган қайнукасини ҳам дўппослайди.
Таъкидланишича, баданининг турли жойларига етказилган жароҳатлар оқибатида О.нинг қайнанаси ҳам, хотини ҳам вафот этган. Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро О.га нисбатан Жиноят кодексининг 59-моддаси (Бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш)га асосан 24,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, умумий тартибли колонония ўташ белгиланган.
Аввалроқ Қашқадарёда эркак ўғлини темир бўлаги билан уриб ўлдиргани хабар қилинган. Шунингдек, Қашқадарёда маст йигит отасини ўлдириб қўйгани маълум қилинган.