Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашди

Шавкат Мирзиёев 12 ноябрь куни Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум бўлишича, Президент Туркия етакчисини Туркий давлатлар ташкилотининг саммити муваффақиятли ўтказилгани ва ушбу нуфузли минтақавий тузилмага раисликни қабул қилиб олгани билан яна бир бор табриклаган. Президентлар Ўзбекистон–Туркия стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиққан.

Қайд этилишича, учрашувда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликдаги бугунги юқори суръатларни сақлаб қолиш, товар айирбошлашни кўпайтириш, икки мамлакат етакчи корхона, компания ва банклари кооперациясини кучайтириш муҳим экани таъкидланган. Шунингдек, гуманитар алоқалар фаоллашгани, Ўзбекистон ва Туркияда маданий тадбирлар мунтазам ўтказилаётгани қайд этилган. Бундан ташқари, учрашувда минтақа кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг 8-саммитида иштирок этгани айтилганди. Шунингдек, Президент саммитда Афғонистондаги вазият ҳақида гапиргани хабар қилинган.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда