Тошкент вилоятидаги Кўкшашир дарасида қоятош суратлари топилди
Тошкент вилояти Кўкшашир дарасида сентябрь ойининг ўрталарида қоятош суратлари топилди. Бу ҳақда Фанлар академияси ахборот хизмати Bugun.uz’га маълумот берди.

Бундан ташқари, «Cacan-naf» ибораси Керчево (РФ), Хитойдан топилган қадимги чочликларга тегишли кумуш ва сопол буюмларда ҳам учратиш мумкин. Шу тариқа, изланувчилар Кўкшашир суғдий битиги қадимги Чоч (Тошкент) жамияти вакиллари томонидан ёзилганини айтган. Бу эса милоднинг илк асрларидан VIII асргача Чоч воҳасида расмий ёзувлардан бири сифатида қўлланилган суғдий тил ва ёзувнинг воҳа бўйлаб тарқалиш кўлами Ғарбий Тангритоғнинг тоғ ичи дараларигача ёйилганини кўрсатади.
Таъкидланишича, бунгача суғдий ёзувли сопол ва металл буюмлар, муҳр ва тангалар кўпроқ Тошкент воҳасининг марказий ҳудудларида, айниқса, воҳанинг Қанқа, Хонобод каби қадимий шаҳар қолдиқларидан топилган.
Аввалроқ Тошкент вилоятидан ўрта палеолит даврига оид ёдгорлик топилгани ва Хоразмда янги археологик ёдгорлик аниқлангани маълум қилинган.