Туркияда «Ўзбек киноси куни» бўлиб ўтди — фото

Туркияда 8-12 ноябрь кунлари бўлиб ўтаётган «Коркут ата» халқаро кинофестивалида таниқли ўзбек киноижодкорлари ҳам иштирок этмоқда.

Фото: Кинематография агентлиги ахборот хизмати

11 ноябрь куни кинофестиваль дастурида «Ўзбек киноси куни» ташкил этилди. Аввал «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали ҳақида видео ролик этилди. 

Табрик учун Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳамда Туркия маданият ва туризм вазири ўринбосари Аҳмет Демиркан сўзга чиқди. 

Фото: Кинематография агентлиги ахборот хизмати

Кечада ўзбек миллий куй-қўшиқлари ва рақслари янгради. Маданий тадбир байрам тантанага айланиб кетди. Шунингдек, таниқли ўзбек кино ва эстрада юлдузларининг чиқишлари тақдим этилди. 

Сўнгра Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган режиссёр Рашид Маликовнинг «Тутқунлик» фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Кечада ўзбек киноижодкорлари, Туркиядаги ватандошларимиз ва маҳаллий аҳоли ҳам иштирок этишди. Байрам барчага манзур бўлди. 

Фото: Кинематография агентлиги ахборот хизмати
Фото: Кинематография агентлиги ахборот хизмати
Фото: Кинематография агентлиги ахборот хизмати

11 ноябрдан Туркия миллий телеканалларида кинофестивалда намойиш этилган ўзбек фильмларининг ТВ премьералари ҳам бошланди.

Маълумот учун, кинофестивалда Ўзбекистон Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган режиссёр Али Ҳамраевнинг «Халқ жасорати», Жаҳонгир Аҳмедовнинг «Илҳақ» фильмлари ҳам намойиш этилди.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда