Андижонда қўлга олинган прокурор иши бўйича қўшимча маълумот берилди
Андижон вилояти прокуратурасида масъул лавозимда ишловчи Қ. исмли ходим 30 минг доллар пора билан қўлга тушгани хабар қилинганди. Бош прокуратура матбуот котиби ҳолат юзасидан «Bugun.uz»га изоҳ берди.

Қайд этилишича, 12 ноябрь куни тахминан соат 23:00 да ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Андижон вилояти прокуратураси ходими 15 000 доллар олган вақтида ушланган. Ҳозирда терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Самарқандда «замдиректор» прокуратура ходимлари томонидан пора билан қўлга тушгани маълум қилинган. Шунингдек, Андижонда халқ таълими бўлими бошлиғи 900 доллар пора билан ушлангани хабар қилинган.