Янгиликлар - 16:40 · 13.11.2021

Apple компанияси iPhone’ларда махфий функцияни ишга туширади

Apple компанияси келажакда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш учун ақлли кўзойнаклардан фойдаланган ҳолда янги функцияни ишга туширади. Бу ҳақда «Patently Apple» хабар берди.

Фото: «The Conversation»

Маълум қилинишича, АҚШ Патент ва савдо белгилари идораси маълумотлар базасида пайдо бўлган патент журналистлар эътиборини тортган. Унда «Privacy Eyewear» янги функцияси ҳақида ёзилган. Функция смартфон экранида фақат қурилма эгасига кўринадиган махфий контентни яратишга мўлжалланган бўлиб, у қурилма фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Қайд этилишича, ушбу функциядан фақат ақлли кўзойнак орқалигина фойдаланса бўлади. Уни ишлатган ҳолда фойдаланувчилар қурилма дисплейида турадиган маълумотларни яшира олади.

Аввалроқ iPhone 13’нинг нархлари маълум бўлганди. Шунингдек, компания бош директори компаниянинг 750 миллион долларлик акцияларига эга бўлгани ҳақида хабар берилган.

Bugun — LIVE