Наманганда 22 ёшли йигит қариндошини пичоқлаб қўйди

Наманган вилояти Чуcт туманида 8 ноябрь куни 22 ёшли йигит қариндошини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, соат 19:30 да туманда яшовчи 22 ёшли У.П. 32 ёшли қариндоши О.Н. билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Қайд этилишича, у қариндошининг қорин соҳасига акасини ургани учун пичоқ билан бир маротаба урган.

Оқибатда О.Н. қорин олд девори қорин бўшлиғида санчилган жароҳати, катта чаври кесилган жароҳати, гемоперитонеум, ўнг тепа соҳаси эзилган, кесилган жароҳати ва алкоголь мастлик ҳолати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат бўйича Чуст туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибида ушланган.

Аввалроқ Фарғонада эркак хиёнат сабаб хотини ва қайноғасини пичоқлагани хабар қилинганди. Шунингдек, Самарқандда эркак ярашишни рад этган аёлини ва қайноғасини пичоқлаб қўйган.

Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Мақолалар0:47 | 27.11.22
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Янгиликлар23:40 | 26.11.22
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар23:10 | 26.11.22
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Самарқандда зилзила содир бўлди
Янгиликлар22:22 | 26.11.22
Самарқандда зилзила содир бўлди
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Янгиликлар21:50 | 26.11.22
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео
Янгиликлар21:05 | 26.11.22
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео