Наманганда «Malibu» ёниб кетди
Наманган шаҳри Давлатобод туманида 13 ноябрь куни «Malibu» автомашинаси ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, туманнинг Юксалиш маҳалла фукаролар йиғини Ёшлар кўчасида жойлашган автотураргоҳда турган «Malibu» автомашинада ёнғин содир бўлган. Қайд этилишича, ҳодиса қутқарувчилар томонидан бартараф этилган. Оқибатда машинанинг салон қисми тўлиқ, матор ҳамда устки қисми қисман ёниб зарарланган. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмокда.
Аввалроқ Қашқадарёда «Nexia» ҳайдовчиси билан бирга ёниб кетгани маълум қилинганди. Шунингдек, Наманганда «Nexiа» ёниб кетгани ҳақида хабар берилган.