Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар кинофестивалида 3 та мукофотни қўлга киритди

Ўзбекистон 8–12 ноябрь кунлари Туркияда бўлиб ўтган «Коркут Ата» Туркий тилли давлатлар халқаро кинофестивалида 3 та мукофотни қўлга киритди.

Фото: Кинематография агентлиги матбуот хизмати

Мазкур кинофестивалда Рашид Маликовнинг Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «Тутқунлик» фильми ҳайъат азоларининг махсус мукофоти билан тақдирланган. Али Ҳамроевнинг «Халқ жасорати» фильми эса ҳужжатли кино йўналишида иккинчи ўринни қўлга киритган. Шунингдек, агентлик бош директори Фирдавс Абдухолиқовга «Ўзбек кино санъати ривожи учун» махсус мукофоти топширилган. 

Фото: Кинематография агентлиги матбуот хизмати
Фото: Кинематография агентлиги матбуот хизмати

«Ўзбек фильмларининг гуманизм ғояларини илгари суриши бизга жуда ёқди. ‘Меҳр’ операцияси ҳақида суратга олинган ‘Тутқунлик’ фильми алоҳида олқишга лойиқ. Ўзбекистон Президентининг уруш кечаётган ерлардан ўз фуқароларини қайтариш бўйича кўрсатган ташаббусини алоҳида эътироф этган бўлардим. Бу улкан инсонийлик ва гуманистик лойиҳадир», — дея қайд этган кинофестиваль ҳайъяти раиси Месуд Учакан.

Фото: Кинематография агентлиги матбуот хизмати

Агентлик бош директори Фирдавс Абдухолиқовнинг айтишича, у мазкур мукофотни сўнгги 5 йил давомида Ўзбекистонда олиб борилаётган кино ислоҳотларига катта баҳо деб билади.

Фото: Кинематография агентлиги матбуот хизмати

«Мазкур ислоҳотлар бевосита Шавкат Мирзиёев билан боғлиқ. Уларнинг барчаси Президентимиз ташаббуси натижасидир. Мазкур мукофот ўзбек киноижодкорлариникидир. Чунки бунинг ортида жуда катта жамоа ва ҳамжиҳатликдаги меҳнат турибди. Уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман», — дея таъкидлаган Абдухолиқов.

Туркия маданият ва туризм вазири Аҳмет Демирканнинг айтишича, эндиликда улар Ўзбекистон Кинематография агентлиги билан алоқаларни ўрнатиб, ҳамкорликда халқаро кинолойиҳалар ишлайди. «Ўйлайманки, бу ҳамкорлигимиз катта натижалар беради», — дейди у.
  
Шунингдек, фестиваль давомида ўзбек киноси куни ўтказилиб, «Тутқунлик», «Халқ жасорати» фильмларидан ташқари Жаҳонгир Ахмедовнинг «Илҳақ» картинаси премьераси бўлиб ўтган. Шу билан бирга, Туркия телеканалларида ўзбек фильмлари намойиши этилган. Кинофестиваль давомида ўзбек делегацияси томонидан турли компаниялар билан ҳамкорлик келишувларига эришилган.

Кинофестивалнинг тақдирлаш маросимида Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳам иштирок этган. Сўнгра туркиялик ҳамкасби билан дуэт куйлаган.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда