Ўзбекистонда электромобиллар учун алоҳида давлат рақами бериш бошланди — видео
Ўзбекистонда электромобиллар учун алоҳида давлат белгили рақам бериш йўлга қўйилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, махсус турдаги рақам 1 ноябргача давлат рўйхатидан ўтган электромобиллар учун берилади. Шунингдек, ушбу типдаги авторақамлар онлайн аукцион савдо платформасида ҳам сотилиши айтилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда энг қиммат «чиройли» авторақам қанчага сотилгани маълум қилинганди. Шунингдек, 2020 йилда аукцион орқали неча миллиардлик авторақамлар сотилгани хабар қилинган.