Ўзбекистонда профессионал таълим муассасаларига кириш имтиҳон саволлари тарқалиб кетгани айтилди
Ўзбекистонда профессионал таълим муассасалари учун кириш имтиҳонлари саволлари тарқаб кетгани ҳақида хабар тарқалди. Давлат тест маркази ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, тарқалиб кетган тест синовлари очиқ савдога чиқарилган 2020 йилдаги тест топшириқлар тўпламидан олинган бўлиб, профессионал таълим муассасаларига кириш имтиҳонларига тааллуқли эмас. Шунингдек, фуқаролардан фирибгарларга ишониб, алданиб қолмаслиги ва ўз билимига ишониши сўралган. Қайд этилишича, Давлат тест маркази имтиҳонларни шаффоф ва адолатли ўтиши тарафдори бўлиб, топшириқларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча тегишли ишлар амалга оширилган.
Аввалроқ ДТМ саволларнинг «х» варианти тарқаб кетгани айтилган хабарга изоҳ берилганди. Шунингдек, марказ тест натижалари бўйича мурожаат билан чиққан.