13:39 | 13.11.21 232

Қашқадарёда йигит дўстидан интим видеоларини тарқатмаслик учун 1200 доллар талаб қилди

Йигит судда дўсти билан ҳазиллашмоқчи бўлганини айтган

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида дўстидан ишқий муносабатдаги видеоларини тарқатмаслик учун 1200 доллар талаб қилган фуқаро ушланди. Бу ҳақда «Nasafnews» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 2021 йил 10 май куни 28 ёшли У.Ж. яқин дўсти 27 ёшли Б.С.га Гули исмли қиз билан яқин муносабатда бўлгани тасвирланган видео борлигини, видеони яқин қариндошларига кўрсатиб, шарманда қилишини, агар 1200 доллар берса, видеони ўчириб ташлашини айтган.

Қайд этилишича, У.Ж. товламачилик йўли билан Б.С.дан 1000 доллар олган вақтда ушланган. 13 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судида мазкур масала кўрилган.

Таъкидланишича, суд мажлисида У.Ж. Б.С. билан бирга ўсганини, яқин дўсти эканини, унга ҳазиллашмоқчи бўлганини айтган. Ўз навбатида, жабрланувчи Б.С. ҳам У.Ж. билан дўст эканини айтиб, уни кечиргани, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган. Суд судланувчи У.Ж.нинг айбига иқрорлиги ва қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганини, жабрланувчининг даъвоси йўқлигини инобатга олиб, озодликни чеклаш жазоси тайинлаган.

Аввалроқ Сирдарёда тадбиркорни жарима солиш билан қўрқитиб, 5 минг доллар пул талаб қилган мансабдор ушлангани хабар қилинган. Шунингдек, Тошкентда фуқаронинг шахсий маълумотларини тарқатмаслик учун пул талаб қилган аёллар ушлангани маълум қилинган.


Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 217
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 105
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 697
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 232
Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

10:32 | 22.09.23 452
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 466