АҚШнинг Сурияга 2019 йилда берган ҳаво ҳужуми тафсилотлари эълон қилинди
Пентагон АҚШнинг 2019 йилда Сурияга ҳаво ҳужуми уюштиргани ҳақидаги маълумотни махфийликдан чиқарди. Бу ҳақда «The New York Times» хабар берди.

Маълум қилинишича, Американинг «F–15» қирувчиси 2019 йил 18 мартда Эль–Багуз қишлоғи яқинида оломон устига дастлаб 227 килограмм, сўнг яна 900 килограмлик бомба ташлаган.
Оқибатда 80 киши ҳалок бўлган. Ҳужум ИШИД террорчилик гуруҳига қарши олиб борилган. Бу тинч аҳоли қурбонлари сони бўйича энг йирик ҳужумлардан бири бўлгани қайд этилган. Аммо АҚШ ҳарбийлари буни ҳеч қачон расман тан олмаган. Жумладан, улар ҳалок бўлганлар сонини камайтириб, мавзу бўйича ҳисобот таснифлаган.
Бундан ташқари, АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари зарба берилган жойни бульдозер билан ўққа тутган, юқори раҳбарият воқеа ҳақида хабардор қилинмаган. Ҳуқуқшунос тергов талаб қиладиган ҳарбий жиноят борлигини тан олган.
Таъкидланишича, марказий қўмондонлик «The New York Times» газетасига берган изоҳида ҳаво ҳужумини тан олган. Вазирлик зарба оқланганини ва бомбардимон натижасида 80 киши, жумладан, 16 нафар «Исломий давлат» жангариси ва тўрт нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлганини айтган. АҚШ ҳарбийлари қолган қурбонларнинг террорчи ёки террорчи эмаслигини аниқлай олмаганини қўшимча қилган.
Буни ИШИД томонига ўтган аёллар ва болалар қурол кўтариб юргани билан изоҳлаган. Марказий қўмондонлик матбуот котиби Билл Урбан қўмондонлик бегуноҳ ҳалок бўлганлар учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олишини айтган.
Аввалроқ «Толибон» ҳаракати АҚШдаги 11 сентябрь теракти бўйича баёнот бергани ва АҚШда 11 сентябрь воқеалари ҳақидаги махфий ҳужжат эълон қилингани маълум бўлган.