Дунёдаги энг катта оркестр, 98 ёшли уруш ветерани, денгизда қутқарилган муҳожирлар — 14 ноябрь суратлари
Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Беларуснинг Европа Иттифоқи билан чегарасида юзага келган муҳожирлар инқирози. У ерда тўпланган муҳожирлар Европага ўтиб кетишни кутиб турибди. Таҳлилчилар Беларусдаги бу вазиятни Лукашенконинг ўзига нисбатан қўлланган Ғарб санкцияларига жавоб деб ҳисобламоқда.

Лондондаги Хотира куни муносабати билан ташкил этилган парадга ташриф буюрган 98 ёшли ветеран Жо Каттини.

Яна Лондон. Полиция «Extinction Rebellion» гуруҳи фаолларининг намойишини тарқатмоқда.

Миланда «Гуччи уйи» фильми премьерасига ташриф буюрган америкалик қўшиқчи Леди Гага қизил гиламда суратга тушмоқда.

Италия соҳил кучлари томонидан Ўрта Ер денгизида 300 га яқин муҳожир қутқариб қолинди.

Венесуэла болалар ва ёшлар оркестри 12 минг мусиқачидан иборат жамоа билан Чайковскийнинг «Славян марши» мусиқасини чалди. Бу орқали улар Гиннеснинг рекордлар китобига киришни мақсад қилган.

Россиялик Макар Игнатов Япониядаги фигурали учиш гран-присида чиқиш қилмоқда.