Ҳафталик дайжест. Маъқулланган янги алифбо, ССВ вазири бўлган бош вазир ўринбосари, Навоийда ўзгаришлар даври

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг ҳафта давомидаги энг сара ва муҳим хабарлари жой олган ҳафталик дайжести.

Дайжестимизни энг янги ва энг муҳим хабардан бошламоқчимиз: ўзбек алифбосига ўзгартириш киритиш бўйича лойиҳа олимлар томонидан маъқулланди.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 12 ноябрь куни «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги лойиҳа юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда унда иштирок этган тилшунос Эльдар Асанов «Bugun.uz»га маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, ишчи йиғилишида ўқитувчилар, олимлар, соҳа бўйича экспертлар, тилшунослик билан бевосита шуғулланадиган блогерлар, вазирлик ва департамент вакиллари иштирок этган. Учрашув илмий баҳсга асослангани, журналистлар учун мўлжалланмагани сабабли у ерга оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилмаган.

Қайд этилишича, мутахассисларга лойиҳа юзасидан икки хил версия муҳокама учун тақдим қилинган. Ўзаро баҳсга эса тутуқ белгиси (ъ) ва «ц» ҳарфи сабаб бўлган. «Ц» ҳарфини янги алифбога олиб кириш таклифи кўпчилик томонидан маъқулланмагани боис бу ўзгариш амалга ошмайдиган бўлган.

Томонлар билдирган мулоҳаза ва таклифлар тингланиб, учрашув сўнгида лойиҳа маъқулланган ҳамда тегишли тартибда кўриб чиқиш учун Қуйи палатага киритилиши маълум қилинган.

Маълумот учун, агар лойиҳа Қонунчилик палатасида кўриб чиқилиб, маъқулланса, алифбода қуйидаги ўзгаришлар амалга ошади:

«sh» — «ş»;
«ch» — «ç»;
«o‘» —  «ō»;
«g‘» — «ğ»;
«ng» — «ñ» шаклига ўтади.

Аммо  «h» ва «x» ҳарфларини бирлаштириш, яъни уларнинг фақатгина биттасини қолдириш таклифи кўпчилик овози билан рад этилди.

Навоийда ўзгаришлар ҳафтаси. Вилоятникидан бошлаб туман ҳокимигача ўзгарди.

Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсунов 8 ноябрь куни Президент фармони билан лавозимидан озод қилинди. Ушбу хабар тасдиқланишидан олдин вилоят ҳокимига нисбатан турли илиқ фикрлар билдирилди. Ижтимоий тармоқларни кузатишимиз давомида у ҳақида деярли негатив фикрга дуч келмадик, балки шу сабаблидир унинг ишдан олинишида «коррупциянинг ҳиди» (амалдорлар ишдан бўшаса, нимадир «ЧП»си борлигига ўрганиб қолдик-ку, тўғрими?) келмади ва бу қайсидир маънода тўғри бўлиб ҳам чиқди — у соғлиғи даволаниш талаб этгани сабабли ўз аризасига мувофиқ лавозимидан олинган.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Қобил Турсуновнинг ўрнига Президентнинг тегишли фармони билан Нормат Турсунов Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У бунга қадар Тошкент шаҳри давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган. Унинг лавозимидан «вазифасини бажарувчи» қўшимчаси олиб ташланадими ё вилоятга бошқа ҳоким тайинланадими, ҳали номаълум. Буни вақт кўрсатади.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати

Маълумот учун, Қобил ва Нормат Турсуновларнинг ўзаро қариндошчилик алоқалари мавжуд эмас (ҳарқалай, энг камида бу ҳақида маълумот мавжуд эмас). Карикатурада ҳам бунга шаъма қилмоқчи эмасмиз.

Вилоятга янги ҳоким келиши билан туман ҳокимиятларида ҳам ўзгаришлар бўлишни бошлади. Қизилтепа туманига тадбиркор ҳоким этиб тайинланди.

Навоий вилояти Қизилтепа туманига тадбиркор Улуғбек Файзиев ҳоким этиб тайинланди. Вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Нормат Турсунов Улуғбек Файзиев номзодини ҳокимлик лавозимига маъқуллади. Файзиев Навоий шаҳридаги «Zarafshan Golden Group» МЧЖ таъсисчиси ҳисобланади.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Ўзбекистонда тадбиркорлар ҳоким қилиб тайинланишда давом этмоқда. Улуғбек Файзиев республикадаги тадбирколикдан (камида, бизнес(лар)и борлиги очиқдан-очиқ айтилган) ҳокимликка ўтган иккинчи шахс ҳисобланади. Бундан олдинги кўзга кўринган тадбиркор ҳокимни деярли ҳамма яхши танийди. Балки, уйингиздаги унинг маҳсулот(лар)и орқали Қизилтепа туманига тадбиркор ҳоким бўлгани ҳақидаги хабарни эшитгандирсиз.

Яна қум бўрони «тема»да: Тошкентдаги чанг миқдори 33 баравар ошиб кетган бўлса ҳам, у зарарсиз деб топилди. Жаҳонгир Ортиқхўжаев унинг яна Қозоғистонга қайтиб кетганини айтди.

Тошкент шаҳри ҳокимининг сўзларига кўра, бу чанг Тошкентники эмас, буни тушуниш учун уқувсиз одамнинг ҳам фаросати етаркан.

Фото: «Bugun.uz»

«Тошкентга ёғилган чанг масаласига келсак, у Қозоғистондан келди ва яна Қозоғистонга қайтиб кетди. Бу чанг Тошкентдан бошланмаганига ҳар қандай уқувсиз одамнинг ҳам фаҳм-фаросати етади. Узоқ-узоқлардан катта қум заррачалари келгунича майдаланиб, заррачага айланган бўлиш эҳтимоли бор.

Лекин мен эколог ҳам, бошқа ҳам эмасман, фикримча, чанг Тошкентда кўтарилиб, Тошкентда бошланмаган. У Қозоғистондан Самарқандга ўтиб, Гулистонга борди ва Тошкентга келди ва бу ердан Наманганга ва яна Қозоғистонга чиқиб кетганини экологлар айтишди», — деди ҳоким.

Инновация вазирлигининг айтишича эса Тошкентда кўтарилган чанг инсон саломатлиги учун зарарли эмас. У оддий, табиий, стандарт (ва, албатта, «тоза тошкентлик» бўлмаган) чанг.

Вазирлик ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ва Фанлар Академияси Биоорганик кимё институти олимлари Тошкентда тарқалган чанг бўронидан кейин чўккан чанг таркибини ўрганиб чиққан. Ўрганишлар натижаси улар табиатига кўра стандарт чанг эканини кўрсатган. Чанг таркибида оғир металлар, тузлар, хавфли пестицидлар қайд этилмаган.

Фото: Инновацион ривожланиш  вазири ахборот хизмати

Шунақа гаплар. Тошкентники бўлмаган, Қозоғистондан келиб, яна ўша жойга кетган, инсон саломатлиги учун зарарсиз бўлган чанг анча тарқади. Энди Тошкент чанглари билан яшашга мажбурмиз (у зарарлими (балки фойдали) ёки йўқ, маълум эмас). Келинг, бу мавзуни ёпақоламиз — бировни чангини муҳокама (ғийбат) қилиб нима қилдик.

«Bugun.uz» таҳлилий мақолалар тақдим этишда давом этади. Ушбу ҳафтада эълон қилинган мақола ҚҚСдан озод қилинса-да, арзонлашмаган гўшт ҳақида бўлди.

Гўшт солиқдан озод бўлди, лекин нарх тушмади. Нега? Бунинг сабабини колумнистимиз Ҳабибулло Мўйдинов ҳазил тариқасида тушунтиришга ҳаракат қилди. Ҳар бир ҳазилнинг тагида чин бор, деган гап ростдир, балки.

Карикатура: «Bugun.uz» / Ҳабибулло Мўйдинов

Ҳокимнинг тегишли фармойиши бўлмагани учун андижонликлар совуқ «дом»да ўтирибди. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Жамолиддин Қаландаров Андижондаги «дом»лар ҳалигача иссиқлик тизимига уланмаганини маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Унинг айтишича, ҳозирда Андижон вилоятида ижтимоий соҳа объектлари (касалхона, мактаб ва бошқалар)да иситиш тизими йўлга қўйилган, бироқ кўп қаватли уйларда иситиш тизими ҳали ёқилмаган. Чунки вилоят ҳокимиятининг тегишли фармойиши ҳали имзоланмаган.

Вазирлик вакили вилоятда иссиқлик таъминоти бошланишининг тахминий санаси 15 ноябрь эканини айтиб ўтган (Андижонда изиллама совуқ ноябрнинг ярмини ёки ҳокимнинг фармойишини кутиб турса керак-да). Ўзи, умуман, ҳокимнинг фармойишини кутишдан фойда йўқ. Жамолиддин Қаландаров сўзларига кўра, вилоят марказий иссиқлик тизимига фақатгина 20 та кўп қаватли уй уланган бўлиб, қолган уйлар марказий иситиш тизимидан воз кечган. Бу дегани, жаноб ҳоким «дом»ларни истишга буйруқ берса-да, улар исимайди. Исийди, фақат ўтин ёки электр токи билан («свет» ўчмаса кифоя).

«Bugun.uz» колумнисти Ҳабибулло Мўйдинов (ёқилмаган) марказий иситиш тизимига уланмаган (уланган бўлса-да ёнмаган) уйларни иситиш бўйича лайфхак билан бўлишди. Карикатурада кўрсатилган «трюк»ни уй шароитида такрорлашни тавсия қилмаймиз (лекин ҳоким фармойишини кутган ва умуман иситиш тизимида мосуво халқ бунинг хавфсиз йўлларини жуда яхши билади).

Карикатура: «Bugun.uz» / Ҳабибулло Мўйдинов

Осон «ҳазм» бўлиши учун ўртага олиб қўйган хабаримиз бор: Ўзбекистонда 2022 йилда электр энергияси ва табиий газ нархи ошади.

Ҳа, газ ҳали ҳам бор (баъзи жойларда, албатта). Унинг ва ўчиши «беш йил олдинги тарихда» қолган «свет»нинг ҳам нархи ошади 2022 йилдан. Ҳисоб палатасининг 2022 йилги бюджетнома бўйича хулосасида электр энергияси ва табиий газ нархи ошиши кўзда тутилган. Унга кўра, энергия ресурслари нархи эса қўйидаги жадвалга асосан ўзгариши белгиланган:

Кўринг, фақат йиғламанг
Фото: Ҳисоб палатаси
Кўринг, фақат йиғламанг
Фото: Ҳисоб палатаси

Энергия ресурслари тариф нархининг кескин оширилиши фонида, компенсация сифатида («инфляция даражасини ушлаб туриш» деб ўқилсин) бошқа истеъмол товар ва хизматлар нархининг ўсиш суратини пасайтириш кўзда тутилган.

«Машҳур бўлмаган» ҳокимга ёлчимаган Андижон шаҳри. Шаҳар ҳокими фуқарони қайта-қайта қўнғироқ қилгани учун ҳақорат қилди.

Маълум бўлишича, 11 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоёзув юзасидан вилоят ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат юзасидан дастлабки ўрганиш ишлари амалга оширилган. Ўрганиш ишлари давомида тарқалган аудиоёзув ҳақиқатдан ҳам Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаровга тегишли экани тасдиқланган.

Лекин ҳолат юзасидан берилган расмий муносабатда воқеа умуман бошқача бўлгани айтилган. Унда фуқаронинг ҳам «айби» кўрсатилган. Уни бу ерда ўқишингиз мумкин. Хоҳ олдин, хоҳ кейин қуйидаги карикатурани кўринг.

Карикатура: «Bugun.uz» / Ҳабибулло Мўйдинов

Собиқ Давлат солиқ қўмитаси раиси, бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди.

Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келган Беҳзод Анварович Мусаев соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди. Бунгача лавозимни эгаллаб келган Абдуҳаким Хожибоев вазифасидан озод этилди. У ҳозирда Касаба уюшмалари федерациясида иш бошлади.

Фото: «Bugun.uz»

Ушбу шахснинг соғлиқни сақлаш соҳасига алоқаси йўқ, дейишингиз мумкин, лекин у бир ярим йил давомида тиббиёт соҳаси вакиллари билан яқин ҳамкорликда фаолият юритиб келган. Шу сабабли ҳам вазирлик лавозимига айнан Мусаев номзоди танланган (тахминларга кўра, кризис-менежер сифатида).

Айтганча, Беҳзод Мусаев 2020 йил ёзида собиқ соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бетоб бўлиб шифохонага ётқизилганда бир муддат соғлиқни сақлаш вазири вазифасини ҳам бажариб турган. Хуллас, унга бу соҳа бегoна эмас.

Беҳзод Мусаев ёш — 1973 йилда туғилган. 1995 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2004 йилда эса Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган. Шунингдек, у иқтисод фанлари номзоди ҳисобланади.

Ушбу янги вазир қаерларда фаолият юритгани билан бу ерда батафсил танишиб чиқишингиз мумкин. Лекин буни шу ерга ёзиб кетмасак бўлмайди. У 2020 йилнинг майида бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Тепада бугун карикатурамиз иккита, деб айтгандик-ку, унинг яна биттаси айнан шу мавзуга оид. Ҳабибулло Мўйдиновдан «Этому министерству нужен новий герой» деб номланган карикатура.

Карикатура: «Bugun.uz» / Ҳабибулло Мўйдинов

«Эл-юрт умиди» жамғармасига 2021 йилда 142,5 миллиард сўм ажратилган. Жамғарма ҳар бир стипендиант учун ўртача 30–40 минг доллар сарфлайди.

«Эл-юрт умиди» жамғармасига мутасаддилари жамғарма томонидан 2021 йилда стипендиантларга сарфланган маблағ ҳақида маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилда жамғармага аввалги йиллардан уч баробар кўп — 142,5 миллиард сўм ажратилган.

Фото: «Bugun.uz»

«Бу йил бизнинг жамғармамизга 142,5 миллиард сўм ажратилган. Бу аввалги йилларга нисбатан 3 марта кўп. Бу йил бакалавриат дастури бўйича 48 миллиард, магистратура 55 миллиарддан ортиқ ва докторантура дастури бўйича 12 миллиарддан ортиқроқ маблағ сарфланган. Биз уларнинг овқатланиши, транспорт харажатлари — ҳаммасига алоҳида маблағ ажратиб, уни йил давомида ҳисоблаб борамиз», — деди жамғарма ижрочи директори Адҳам Бекмуродов.

Шунингдек, директор хорижга таълим олиш учун юбориладиган ёшлар ва мутахассислар сони 2026 йилга келиб 700 нафаргача (2021 йилда 350 нафар ўқувчи чет элга юборилган) оширилиши кўзда тутилганини қайд этиб ўтди.

Колумнистимиз Ҳабибулло Мўйдинов бу ҳолатга атаб карикатура ҳам чизди.

Карикатура: «Bugun.uz» / Ҳабибулло Мўйдинов

Ва ниҳоят, сўнгги хабар: Ўзбекистонда техникумларга кириш имтиҳони саволлари тарқалиб кетгани айтилди. ДТМ улар ўтган йилга тегишлилигини айтди. 

Ўзбекистонда профессионал таълим муассасалари (техникум) учун кириш имтиҳонлари саволлари тарқаб кетгани ҳақида хабар тарқалди.

Фото: «Bugun.uz»

Давлат тест марказининг маълум қилишича, тарқалиб кетган тест синовлари очиқ савдога чиқарилган 2020 йилдаги тест топшириқлар тўпламидан олинган бўлиб, профессионал таълим муассасаларига кириш имтиҳонларига тааллуқли эмас. Шунингдек, фуқаролардан фирибгарларга ишониб, алданиб қолмаслиги ва ўз билимига ишониши сўралган.

Қайд этилишича, Давлат тест маркази имтиҳонларни шаффоф ва адолатли ўтиши тарафдори бўлиб, топшириқларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча тегишли ишлар амалга оширилган. Карикатурамиз ҳам шу ҳақда.

Карикатура: «Bugun.uz» / Ҳабибулло Мўйдинов

Ҳафта давомида сиз учун тўплаган энг сара ва муҳим хабарларимиз шулардан иборат эди. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023