Ўзбекистон январь–сентябрь ойларида қанча полиэтилен экспорт қилгани маълум бўлди

Ўзбекистон 2021 йилнинг январь–сентябрь ойларида 24 та хорижий давлатга қиймати 220,5 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 217,3 минг тонна полиэтилен экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Inpolimer.ru»

Таъкидланишича, полиэтилен экспорти 2020 йилнинг мос даври билан солиштирганда 52 минг тоннага камайган.

Шунингдек, 2021 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп полиэтилен экспорт қилган давлатлар қуйидагилар:

  • Туркия — 61,1 минг тонна;
  • Россия — 42,9 минг тонна;
  • Хитой — 40,2 минг тонна;
  • Латвия — 25,3 минг тонна;
  • Қозоғистон — 20 минг тонна;
  • Украина — 14,6 минг тонна.

Аввалроқ Ўзбекистонда ип-калава экспортига вақтинчалик қўшимча тўлов киритилаётгани маълум қилинганди. Шунингдек, мамлакат 9 ойда режадагидан ортиқ қурилиш материали экспорт қилгани маълум бўлган.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео