12:28 | 14.11.21 354

Хаббл телескопи шаклланаётган юлдузни суратга олди — фото

Аввалроқ телескоп орқали сўнаётган юлдуз тасвири эълон қилинган

Хаббл космик телескопи Хамелеон юлдуз туркумида жойлашган, ўз-ўзидан ёруғлик чиқарувчи юлдузни суратга олди. Бу ҳақда NASA хабар берди.

Фото: «Fandom»

Маълум қилинишича, суратда газ ва чанг тўплайдиган юлдузнинг иссиқ ҳамда зич ядроси — протоюлдуз акс этган. Протоюлдуз таркибида юлдуз нурини чиқариши учун етарли миқдорда моддалар тўпланиши қайд этилган. Юлдуз нури қоронғуда туманни ёритувчи чироқ нури каби газ ва чанг орқали тарқалади.

Таъкидланишича, Хаббл бу туманликни ёш юлдузлар атрофидаги газ ва чанг дискини излаётганида аниқлаган. Бундай дисклар юлдуз шаклланишидан қолган бўлиб, у охир-оқибат сайёра ҳосил қилиши мумкин.

Фото: NASA

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олимлар Хаббл телескопи ёрдамида Ердан 400 ёруғлик йили узоқликда жойлашган ва сўнаётган CW Leonis юлдузини суратга олишга муваффақ бўлганди. NASA мазкур юлдузни ўраб турган қобиқнинг ёши камида 69 минг йилни ташкил қилишини очиқлаган.

Аввалроқ Хаббл телескопи ноёб космик объектни суратга олгани ва NASA кинофильм қаҳрамонини ёдга соладиган туманли юлдузлар суратини эълон қилгани айтилган.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 898
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 428
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 496
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1780
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 780
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1171